Сиёсат

Арманистон ҳукумати тарқатиб юборилади

Арманистон ҳукумати тарқатилади

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян жорий ҳукумат 2-август, якшанба куни истеъфога чиқишини маълум қилди.

Маҳаллий News.am телеканалининг хабар беришича, Никол Пашинян янги Миллий ассамблея (парламент) тузилиши муносабати билан 2-августда истеъфога чиқишини эълон қилган.

У 30-июл куни бўлиб ўтган мажлисда шундай деди: “Бу бизнинг амалдаги ҳукумат билан сўнгги йиғилишимиз. Тўққизинчи Миллий ассамблея шаклланаётгани сабабли, конституцияга мувофиқ, биз истеъфога чиқамиз”.

Қайд этилишича, ҳукумат тарқатилгач, мамлакат президенти парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” партияси томонидан кўрсатилган номзодни бош вазир этиб тайинлайди.

Маълумот учун, Арманистонда сўнгги парламент сайловлари 7-июн куни бўлиб ўтган эди. 8-июн куни Никол Пашинян ўзининг “Фуқаролик шартномаси” партияси ғалаба қозонганини эълон қилган.

Натижаларга кўра, Пашиняннинг ҳукмрон партияси қарийб 54 фоиз овоз тўплаган. Миллиардер Самвел Карапетян бощилигидаги “Кучли Арманистон” партияси 21 фоиз овоз олган бўлса, собиқ президент Роберт Кочарян бощилигидаги “Арманистон иттифоқи” 8,7 фоиз овоз йиғган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.