Иқтисодиёт

АҚШдаги ресторанлар оздирувчи дорилар туфайли мижозларини йўқотмоқда

АҚШдаги ресторанларда одамлар камроқ овқат емоқда. Чунки ҳар тўққизинчи одам озиш учун «Оземпик» ёки бошқа воситаларни қабул қилади. Энди емакхоналар менюни қандай ўзгартириш ҳақида бош қотирмоқда.

АҚШ ресторанлари оздирувчи дорилар сабаб мижозларини йўқотмоқда

Глюкагонсимон пептид-1 (ГЛП-1) асосидаги «Оземпик» ва Веговй каби дори воситалари АҚШдаги умумий овқатланиш шохобчалари учун муаммолар туғдирди, деб ёзади Тҳе Нев Ёрк Тимес газетаси. Бу ҳолат ресторанларни — ҳам йирик фаст-фуд тармоқларини, ҳам юқори тоифадаги емакхоналарни — ана шундай мижозларга мослашиш учун менюларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.

Маълум бўлишича, ГЛП-1 асосидаги препаратларни АҚШ катта ёшли аҳолисининг 11 фоизи, яъни тахминан 30 миллион киши қабул қилади. Бундай одамлар сони вақт ўтиши билан янада ортиб бориши кутилмоқда.

Бу дориларни қабул қилаётганлар ресторанларга камроқ бораётгани, борганда ҳам камроқ пул сарфлаётгани ва уларга тортилган таомни охиригача емаётгани айтилмоқда.

“Биз меҳмонлардан доим нега таомини охиригача тановул қилмаганини сўраймиз ва улар гап «уколларда» эканини тан олишади”, — дейди Атлантадаги Твистед Соул Соокҳоусе & Поурс ресторани эгаси ва бош ошпази Дебора Вантрес.

ГЛП-1 фаоллаштирувчилари ва шунга ўхшаш бошқа дориларни қабул қиладиган одамлар кўпроқ оқсил истеъмол қилишни исташини инобатга олиб, ресторанлар таомлардаги оқсил миқдорини ошириши ва порсия ҳажмини камайтириши мумкин. Бироқ товуқ ёки мол гўштининг қўшимча граммлари таом нархини 5-7 долларга оширади.

Оқсил миқдорини кўпайтиришнинг яна бир йўли — ясмиқ, тухум ва творог каби арзонроқ масаллиқлардан фойдаланиш, деб ҳисоблайди ресторанларга таомнома ишлаб чиқишда ёрдам берувчи Сйссо компанияси вакили Нил Доерти.

Агар бу стейк-ҳаус бўлса, саккиз унсия (226 грамм атрофида) гўшт бўлаги ўрнига тўрт унсия (113 грамм) гўшт бўлагини креветка билан тортиш мумкин. Ҳозирда креветка — жуда фойдали маҳсулот, — дея таклиф қилади Доерти.

Чикагодаги Фоодсервисе Ресулц консалтинг фирмаси раҳбари Даррен Тристанонинг фикрича, порсиялар ҳажми икки баравар камайтирилса ҳам, улар 50 фоизга арзон бўлиб қолмайди — ресторанлар нархни 75 фоиз даражасида белгилайди, чунки у маҳсулотлар нархидан ташқари ходимлар иш ҳақи ва ижара харажатларини ҳам ўз ичига олади.

Виллиам Блаир инвестиция банки таҳлилчилари тез тайёр бўлувчи емакхоналардаги юқори калорияли егуликлар — бургерлар ва қовурилган таомларга оздирувчи препаратларни қабул қилувчи хўрандалар орасида талаб кескин камайганини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.