Дунё

АҚШ Марказий Осиёга киберхавфсизлик учун 5 миллион доллар ажратди

АҚШ Марказий Осиёга киберхавфсизлик учун 5 миллион доллар йўналтирди

Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларининг рақамли сектори ва киберхавфсизлигини ривожлантириш учун 5 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Остонада бўлиб ўтаётган «суперинтеллект» бўйича C5+1 конференциясида маълум бўлди.

Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ вакиллари тўпланди. Учрашувнинг асосий мавзулари сунъий интеллект, рақамли инфратузилма, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва кибертаҳдидлардан ҳимояланиш бўлди.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Марк Кэмерон Вашингтон CRDF Global орқали минтақа мамлакатларига 5 миллион доллар ажратганини маълум қилди.

Маблағлар рақамли технологияларни ривожлантириш ва киберҳимояга йўналтирилади. Хусусан, гап мутахассисларни тайёрлаш, киберинцидентларга чора кўришни яхшилаш, муҳим инфратузилма ва молия секторини ҳимоя қилиш, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги миллий сиёсатни ривожлантириш ҳақида бормоқда.

«Биз кибергигиена даражасини ошириш, киберинцидентларга чора кўришни такомиллаштириш, муҳим инфратузилани ҳимоя қилиш, молия сектори хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва киберхавфсизлик соҳасидаги сиёсатни ривожлантиришга кўмаклашиш ниятидамиз», — деди Кэмерон.

C5+1 конференцияси, шунингдек, нейротармоқлар, рақамли инфратузилма ва маълумотларни қайта ишлаш марказларини ривожлантиришга бағишланган. Иштирокчилар IT-стартапларни қўллаб-қувватлаш, СИ соҳасидаги ҳамкорликдаги тадқиқотлар ва таълим, рақамли хизматлар ҳамда АҚШ технология компаниялари билан ҳамкорликни муҳокама қилмоқдалар.

Сунъий интеллектнинг янги номи алоҳида эътибор тортди. АҚШ Президенти Дональд Трамп аввалроқ СИни «суперинтеллект» деб аташни таклиф қилган эди, чунки унинг фикрича, «сунъий» сўзи «интеллектни сохталаштиради».

Трамп СИ номини ўзгартириш ҳақида 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи чоғида маълум қилганди. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти америкалик дипломатларга одатий «сунъий интеллект» атамаси ўрнига «суперинтеллект» атамасини қўллашни тавсия этгани маълум.

Остонадаги учрашув ўтган йилнинг ноябрь ойида Вашингтонда Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарлари ва АҚШ Президенти иштирокида бўлиб ўтган C5+1 саммити келишувларининг давоми бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.