АҚŞнинг янги «айğоқçи» самолёти илк бор осмонга кöтарилди
АҚŞ армияси узоқ масофалардан разведка олиб бориşга мöлжалланган ҲАДЕС самолётининг тажриба намунасини илк бор ҳавога кöтарди. Янги тизим катта ҳудудлардаги вазиятни кузатиş, эҳтимолий таҳдидларни олдиндан аниқлаş ва ҳарбий қöмондонликни зарур маълумотлар билан таъминлаş уçун иşлаб çиқилмоқда.

АҚŞнинг янги «айğоқçи» самолёти илк марта ҳавога кўтарилди
ҲАДЕС - Ҳигҳ Ассурасй Детестион анд Эхплоитатион Сйстем, яъни юқори аниқликда аниқлаш ва ахборотни қайта ишлаш тизими - АҚŞ армиясининг ҳаводан разведка қилиш, кузатув олиб бориш ва маълумот тўплаш имкониятларини янгилашга қаратилган дастуридир. Унинг доирасида яратилаётган комплекс турли жанговар муҳитларни қамраб олувчи йирик ҳарбий операцияларни ахборот билан таъминлаши керак.
Самолёт учун асос сифатида замонавий тижорат реактив самолёти платформаси танланган. У эски турбовинтли разведка самолётларига қараганда тезроқ ва узоқроқ учиш, кўпроқ фойдали юк кўтариш ҳамда баландроқ парвоз қилиш имконини беради. Разведка самолёти учун бу хусусиятлар бортдаги ускуналар ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим.
Биринчи парвозга тайёргарлик ва уни ўтказиш ишларига АҚŞ армиясининг самолётлар бўйича лойиҳа бошқармаси - Фихед Винг Прожест Оффисе раҳбарлик қилди. Жараёнда дастурнинг саноат ҳамкори Сиерра Невада Сорпоратион компанияси ҳам иштирок этди. Парвоздан олдин ҳаво кемасининг синовларга тайёрлиги текширилди.
Илк парвоз ҲАДЕС дастурини навбатдаги босқичга олиб чиқди. Бу босқичда самолётга махсус вазифаларни бажарувчи борт тизимларини интеграция қилиш ва тажриба-конструкторлик ишлари доирасида парвоз синовларини ўтказиш кўзда тутилган. Демак, ҳозирча гап тажриба намунасининг биринчи парвози ҳақида кетмоқда, махсус разведка тизимларини ўрнатиш ва синаш эса кейинги ишлар сирасига киради.
Дастурнинг асосий хусусиятларидан бири - узоқ масофалардан разведка олиб боришга устувор аҳамият берилаётганидир. Анъанавий тактик разведка самолётлари, одатда, ҳарбий ҳаракатлар кечаётган нисбатан чекланган ҳудудлар ҳақида маълумот тўплайди. ҲАДЕС эса анча олисдаги обьектларни аниқлаш ва улар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилмоқда.
Бунда вазифа фақат кузатув масофасини ошириш билан чекланмайди. Янги комплекс бир вақтнинг ўзида бир нечта жанговар муҳитга оид маълумотлар билан ишлашга мўлжалланган. Бу қўмондонликка алоҳида участкадаги ҳолатнигина эмас, кенгроқ ҳудудда кечаётган жараёнларни ҳам баҳолашда ёрдам бериши кутилмоқда.
Самолёт бортига турли муҳитларда разведка олиб бориш ускуналари, шунингдек, радиоелектрон разведка - СИГИНТ тизимларини ўрнатиш режалаштирилган. Улар электромагнит муҳит ҳақида маълумот йиғиш ва уни таҳлил қилиш имконини бериши керак. Комплекс бошқа манбалардан олинадиган ахборотдан фойдаланишни ҳам назарда тутади.

