Дунё

АҚШ Украинага 2,7 млрд долларлик қурол-яроғ сотишни маъқуллади

АҚШ Украинага 2,7 млрд долларлик қурол-яроғ сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Украинанинг ҳаво мудофааси тизимларини модернизация қилиш учун 2,68 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиш бўйича эҳтимолий битимни маъқуллади. Бу ҳақда департамент 19-сентябрга ўтар кечаси хабар берди.

Давлат департаменти баёнотига кўра, агар Киев ва Вашингтон ўртасида келишувга эришилса, харажатлар Европа давлатларининг ҳиссалари ҳамда АҚШ ҳарбий молиялаштириш дастури (ФМФ) доирасида Жо Байден маъмурияти ажратган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Украина АҚШдан ҳаво мудофааси тизимлари учун ўқ-дорилар ва модернизация хизматларини сўраган.

Рўйхатда С-300 Слоне ракеталари, ГАМ-67 ракеталари, лазер ёрдамида бошқариладиган ва узоқроқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси ракета тизимлари ҳамда бошқа қурол-яроғлар бор.

Шунингдек, Киев учувчисиз қурилмаларга қарши курашиш учун РПС 202 радиолокация стансияларини ҳам сўраган.

АҚШ Давлат департаменти битимни амалга ошириш учун Америка ҳукумати вакиллари ёки пудратчиларини Украинага юбориш талаб этилмаслигини алоҳида таъкидлаган.

“Ушбу техника ва қўллаб-қувватлаш хизматларининг таклиф этилаётган савдоси минтақадаги асосий ҳарбий мувозанатни ўзгартирмайди”, дейилади департамент баёнотида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.