АҚŞ космосда улкан ҳисоблаş тармоğини яратмоқçи
Американинг Совбой Спасе компанияси юқори босқиçи орбитага çиққаç сунъий интеллект уçун дата-марказ вазифасини бажарадиган Биг Ирон ракетаси лойиҳасини намойиş этди. Компания şу усулда Ерга яқин паст орбитага 20 мингта ҳисоблаş марказини жойлаşтирмоқçи.

АҚŞ космосда улкан ҳисоблаш тармоғини яратмоқчи
Калифорниядаги Совбой Спасе компаниясига Робинҳоод платформаси ҳаммуассиси Байжу Бхатт асос солган. Компания космик дата-марказларни ҳам, уларни орбитага олиб чиқадиган ракеталарни ҳам мустақил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Бхатт Биг Скй Рисинг тадбирида янги ракета Биг Ирон деб аталишини маълум қилди. Орбитада ишлайдиган дата-марказ ҳам шу номни олади: компания ракета ва сунъий йўлдошни ягона тизим сифатида лойиҳалаштирган.
Асосий ғояга кўра, ракетанинг юқори босқичи орбитага чиққандан кейин ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган сунъий йўлдош сифатида ишлашда давом этади. Компания бу ёндашув конструксиядаги ортиқча қисмлар ва массани камайтиришга ёрдам беришини таъкидламоқда.
Лойиҳага кўра, зангламайдиган пўлатдан тайёрланадиган ракетанинг баландлиги 86 метр, диаметри эса 4,7 метр бўлади. У Совбой Спасе ишлаб чиқаётган Слйдесдале двигателлари билан жиҳозланади.
Биринчи босқичга тўққизта, иккинчи босқичга эса битта двигател ўрнатилиши режалаштирилган. Двигателлар сони бўйича худди шундай схема СпасеХ компаниясининг Фалсон 9 ракетасида ҳам қўлланади.
Биг Иронънинг биринчи босқичи қайта фойдаланишга мўлжалланган. Тақдимотда кўрсатилган компютер анимациясида у Ерга қайтиб, денгиздаги платформага қўниши акс этган. Бу Фалсон 9 биринчи босқичларини қайтариш усулига ўхшайди.
Ракетанинг юқори босқичи эса орбитада қолиб, Биг Ирон сунъий йўлдошига айланади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, аппаратнинг массаси тахминан 15 тонна бўлади. Қуёш панеллари ёйилгандан кейин унинг узунлиги 132 метрга етади.
Ракетанинг ташқи қопламаси ҳам орбитада янги вазифани бажаради — у дата-марказнинг радиаторига айланади. Радиатор график процессорлар ишлаётганда ажраладиган иссиқликни нурланиш орқали космосга чиқаради.
Ҳар бир аппаратга график процессорлар — ГПУ ўрнатилган бешта сервер стойкасини жойлаштириш режалаштирилган. Компания ҳар бир орбитал дата-марказни тахминан бир мегаватт қувватли тизим сифатида таърифламоқда. Бу ерда мегаватт электр қувватини ифодалайди.

