АНОРБАНК олти йиллигини эътибор ва қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар билан нишонлади
АНОРБАНК олти йиллигини Ўзбекистон СОС болалар маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда мураккаб ҳаётий шароитдаги болалар учун ташкил этилган байрам билан нишонлади. Тадбирда болаларга кўнгилочар дастур, байрамона тушлик ва янги ўқув йили учун совғалар тақдим этилди.

АНОРБАНК ўзининг олти йиллигини эътибор ва ёрдамга муҳтож болалар билан нишонлади.
Олти йил – ҳар қандай банк учун муҳим сана. Бу минглаб мижозлар, қабул қилинган қарорлар, амалга оширилган лойиҳалар ва жамоанинг кундалик меҳнатидир. Аммо АНОРБАНК учун олти йиллик нафақат байрам, балки ўзига савол бериш учун ҳам сабаб бўлди: бу кунни қандай нишонлаш керакки, у нафақат биз, балки бошқалар учун ҳам муҳим бўлсин?
Жавоб Ўзбекистон СОС болалар маҳаллалари ассоциацияси билан ҳамкорликда мураккаб ҳаётий шароитларда бўлган болалар ва оилалар учун ташкил этилган байрам бўлди. Ассоциация қарийб 30 йилдан буён ўз дастурлари доирасида ушбу болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг ривожланиши, фаровонлиги ва тўлақонли ҳаёт кечириши учун шароит яратиб келмоқда.
Байрамда ижтимоий жиҳатдан заиф оилаларнинг фарзандлари, шунингдек, тутинган ота-оналар қарамоғидаги болалар иштирок этди.
АНОРБАНК болалар учун аниматорлар, фокусчи шоуси, совун пуфакчалари ва серпантинлар, байрамона тушлик ҳамда совғаларни ўз ичига олган дастур тайёрлади.
Шу билан бирга, совғалар нафақат ёқимли, балки янги ўқув йилининг бошланиши учун фойдали бўлишига ҳам эътибор қаратилди: тўпламларга мактаб рюкзаклари ва ўқув қуроллари, китоблар, спорт анжомлари, ўйинлар ҳамда бошқа зарур буюмлар киритилди.
Банк учун бундай ташаббуслар ижтимоий масъулиятга нисбатан кенгроқ ёндашувнинг бир қисмидир. Эҳтиёжманд болалар ва заиф оилаларни комплекс қўллаб-қувватлаш — бу нафақат кундалик муаммоларни ҳал этишда ёрдам бериш, балки мулоқот қилиш, янги қизиқишларни кашф этиш ва келажакка ишонч билан қараш имкониятларига ҳисса қўшишдир.
Ўзбекистон СОС болалар маҳаллалари ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган байрам АНОРБАНКънинг болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларининг давоми бўлди.
Муҳим саналарни нафақат компаниянинг ютуқлари, балки улар учун қувончга сабаб бўлаётган инсонлар сони билан ҳам ўлчаш мумкин.
АНОРБАНК бизнес вакиллари, ҳамкорлар ва бефарқ бўлмаган барча инсонларни оғир вазиятларга тушиб қолган Ўзбекистон СОС болалар маҳаллалари ассоциацияси қарамоғидаги болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қўшилишга чорлайди. Зеро, барқарор ўзгаришлар биргаликдаги ҳаракатлардан бошланади — ҳар бир ҳисса болалар учун ривожланиш, таълим олиш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бахтли келажак сари кўпроқ имкониятлар яратишга ёрдам беради.

