Банк ривожидан мамлакат ривожига: АНОРБАНК раҳбарлари давлат мукофотлари билан тақдирланди
АНОРБАНК раҳбарлари Шерзод Акрамов, Элёр Нажимитдинов ва Мадина Нурутдинова Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

Банк тараққиётидан мамлакат юксалишига: АНОРБАНК етакчилари давлат мукофотларига сазовор бўлди
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида АНОРБАНК бошқаруви раиси Шерзод Акрамов, шунингдек, бошқарув раиси ўринбосарлари Элёр Нажмитдинов ва Мадина Нурутдинова “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу нишон мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудрати ва салоҳиятини оширишга қўшган улкан ҳисса, кўп йиллик фидокорона меҳнат ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирок учун берилади.
АНОРБАНК раҳбарлари учун бу эътироф банк секторидаги узоқ йиллик профессионал фаолиятнинг муносиб баҳоси бўлди. Банк соҳаси Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга бевосита таъсир кўрсатади.
Ушбу эътироф – амалга оширилган ишларнинг муҳим баҳоси ва янада катта масъулият билан олдинга интилиш учун мотивациядир. АНОРБАНК билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдиради ва уни ривожланишда давом этиш, янада катта мақсадларни белгилаш ҳамда мижозлар, бизнес ва мамлакат учун кўпроқ фойда келтиришга қўшимча рағбат сифатида қабул қилади.

