Сарфлаш ёки жамғариш: молиявий саводхонликни нима учун болаликдан ўргатиш керак?
ИнфинБАНК ва Янги Аср Авлоди ъПул. Болалар учун молиявий билимларъ китобини нашр этди. Китоб болаларни молиявий билимлар ва молиявий саводхонлик асослари билан таништиради. Тақдимот 19-август куни ъТеатр+ъда молиявий квест ва театр томошаси билан бўлиб ўтди.

Сарфлаш ёки жамғариш: молиявий саводхонликни болаликдан ўргатишнинг аҳамияти
ИнфинБАНК "Янги Аср Авлоди" нашриёти билан ҳамкорликда болаларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ижтимоий лойиҳани амалга оширди. Ушбу лойиҳа доирасида ёш китобхонларни пул билан муомала қилиш асослари билан таништирувчи ҳамда уларда болаликдан фойдали молиявий одатларни шакллантиришга ёрдам берувчи "Пул. Болалар учун молиявий билимлар" номли махсус китоб яратилди.
Китобнинг тақдимоти 19-август куни соат 18:30 да "Театр+" масканида бўлиб ўтди. Бу шунчаки адабий тадбир бўлмай, таълим, ижод ва кўнгилочар дастурларни ўзида жамлаган ҳақиқий оилавий байрамга айланди.
ИнфинБАНК бошқарув раиси ўринбосари Пўлат Салимовнинг таъкидлашича:
"Молиявий саводхонлик бола биринчи банк картасини қўлга олишидан ёки пулни мустақил бошқаришни бошлашидан анча аввал шаклланишни бошлайди. Айнан болаликда инсоннинг кейинги молиявий муносабатларини белгилаб берувчи одатлар пайдо бўлади. Шу боис, бизнинг вазифамиз — болалар билан пул ҳақида оддий, тушунарли ва қизиқарли тилда суҳбатлашиш. Айнан шу мақсадда биз китоб нашрини қўллаб-қувватлашга ва шу тариқа фарзандларимиз таълимига ўз ҳиссамизни қўшишга қарор қилдик. Китобларнинг бир қисми болалар кутубхоналари ва мактабларга тарқатилади. Шунингдек, китобларни "Аср авлоди" нашриёти дўконларидан харид қилиш мумкин."
ИнфинБАНК Маркетинг ва мижозлар тажрибаси департаменти директори Элвира Гимадиева лойиҳа ғоясининг келиб чиқиши ҳақида шундай деди:
"Ушбу лойиҳа ғояси ўтган йили Марказий банк томонидан молиявий саводхонлик ва маърифат масалаларига бағишланган "Банк ва маърифат 365" форуми ўтказилганидан сўнг пайдо бўлган. Форум доирасида етакчи нашриётлар билан учрашувлар ташкил этилиб, айнан ўша пайтда биз молия ҳақидаги суҳбатни болалар учун тушунарли ва қизиқарли қилиш йўлларини муҳокама қила бошлаганмиз. Ҳамкор сифатида "Янги Аср Авлоди" нашриётини танлаб, у билан биргаликда китоб яратиш ғоясини ишлаб чиқдик ва амалга оширдик. Биз учун шунчаки китоб чиқариш эмас, балки болаларга ёшлигиданоқ пулга тўғри муносабатни шакллантиришга ёрдам берадиган, ҳақиқатан ҳам фойдали ва тушунарли қўлланма яратиш муҳим эди. Бугун ушбу ғоя банк, нашриёт, мутахассислар ва энг асосийси, болалар ҳамда уларнинг ота-оналарини бирлаштирган тўлақонли ижтимоий лойиҳага айланганини кўриш жуда қувончли."
Тақдимотнинг ўзига хос жиҳати бутун оила учун махсус дастур тайёрлангани бўлди. Ташкилотчилар меҳмонларга шунчаки ўйин-кулги улашишни эмас, балки ўсиб келаётган ёш авлодда молиявий маданият пойдеворини шакллантиришни, болаларда китобнинг илк саҳифасини очмаслариданоқ, уни тезроқ ўқишга ўзлари қизиқиб қолишлари учун китоб қаҳрамонлари ва сюжетига меҳр уйғотишни мақсад қилиб олган эдилар. Болалар ўйин тарзида молия оламига шўнғидилар: улар молиявий квестдан ўтиб, театр томошасини кўрдилар ва кўнгилочар дастурда қатнашдилар.
Ушбу лойиҳа ИнфинБАНКънинг ижтимоий ва таълимий ташаббуслар йўналишидаги ишларини давом эттириб, банкнинг молиявий саводхон авлодни шакллантиришга ҳисса қўшишга бўлган интилишини акс эттиради.

