Маҳаллий

Ангорда тўйдан чиққан эркак маст ҳолда автобусни олиб қочди

60 ёшли эркак тўйхонадан маст ҳолда чиқиб, ўша атрофда эшиги очиқ ҳолда турган ва калити ҳам ўзида бўлган Исузу автобусини олиб қочган. Автобус Ангор тумани ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган. Уни ЙҲХ инспекторлари Музработ тумани ҳудудида тўсиб тўхтатишган.

Ангорда тўйдан чиққан эркак маст ҳолатда автобусни олиб қочди

Сурхондарёда автобусни олиб қочган шахс жиноий жазога тортилди.

Суд ҳукмига кўра, 1966-йилда туғилган З.К. 2026-йил 26-июн куни эрталаб туманнинг Навбаҳор маҳалласи ҳудудидаги тўйхонага тўйга борган. У ерда спиртли ичимлик истеъмол қилган З.К. тўйхонадан чиқиб, ўша атрофда эшиги очиқ ҳолатда турган ва калити ҳам ўзида бўлган Исузу автобусини ҳайдаб, олиб қочган.

Автобус Ангор тумани ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган. Унинг ҳайдовчиси ищиларни ташиб келган ҳамда автобус эшигини очиқ қолдирган ҳолда ўзи ищилар олдига кетган бўлган.

Калит автобусда эди, ўзим ищилар олдида эдим. Шу пайт автобусни бегона шахс ҳайдаб кетаётганини кўриб қолдим. У узоқлашиб кетгани сабабли тўхтата олмадим. Дарҳол “102”га хабар бердим. Шундан сўнг ЙҲХ инспекторлари автобусни Музработ тумани ҳудудида тўсиб тўхтатишди

З.К. қочиш жараёнида ҳатто транспорт воситасини қарама-қарши йўналишда бошқарган. У судда айбига иқрорлик билдириб, ўша куни мастлиги сабабли ҳеч нарсани эслай олмаганини айтган.

Ўша куни опам қизини турмушга берди. Шунга тўйга келгандим. Тўйда алкогол маҳсулотларини истеъмол қилдим. Тўйхонадан чиққанимда ташқари иссиқ бўлгани учун маст бўлиб қолдим. Шундан сўнг нима бўлганини билмайман. Эртаси куни ўзимга келганимда ИИБ ходимлари автобусни олиб қочганимни, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланганимни ҳамда инспекторлар йўлимни тўсиб тўхтатишганини айтишди. Кўп миқдорда спиртли ичимлик ичганим сабабли бу ҳаракатларимни эслай олмайман

З.К. қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, суддан енгиллик сўраган.

ЖИБ Ангор туман суди ҳукми билан З.К. Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Эркак суд залидан қамоққа олинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.