Андижонда илк бор “Яшил уйим” экофестивали ўтказилади
Европа Иттифоқи молиявий кўмагида ташкил этилаётган тадбир Берлин Зентрум мажмуасида бўлиб ўтади

Андижонда илк бор “Яшил уйим” экофестивали бўлиб ўтади
Жорий йил 26 сентябр куни Андижон шаҳри илк бор “Яшил уйим” экологик фестивалига мезбонлик қилади. Европа Иттифоқи молиявий кўмагида ташкил этилаётган тадбир Берлин Зентрум мажмуасида ўтказилади.
ЕИ делегацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, фестивал экологик турмуш тарзи, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда замонавий илмий ва экологик ечимларни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган.
Фестивал давомида меҳмонлар учун мутахассислар иштирокидаги очиқ маърузалар, чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича маҳорат дарслари, экологик маҳсулотлар ва илмий ишланмалар ярмаркаси, совринли ўйинлар ҳамда жонли мусиқий дастур ташкил этилади.
Фестивалнинг асосий ҳудудида экологик турмуш тарзи ва барқарор ривожланиш билан боғлиқ турли тадбирлар ўтказилади. Жумладан, етакчи мутахассислар иштирокида “Экологик яшаш қиммат эмас: уйда ишни нимадан бошлаш керак?”, “Саратон геномикаси”, “Нега чиқиндиларни саралаш керак?”, “Имо-ишора тилини ўрганамиз”, “Экология ёки иқтисодиёт?” каби мавзуларда суҳбат ва мунозаралар бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида болалар учун ҳам маърифий ва интерактив машғулотлар, робототехника дарси ва илмий экспериментлар ташкил этилади.
Фестивал давомида ташриф буюрувчилар экологик маҳсулотлар ярмаркасида қатнашиш, маҳаллий экологик ташаббуслар ва илмий ишланмалар билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, фестивал ҳудудида чиқиндиларни топшириш ва қайта фойдаланишни рағбатлантирувчи махсус пунктлар фаолият юритади. Пунктларда батареялар, ишлатилган ўсимлик ёғи, қоғоз, селлофан ва алюминий қабул қилинади.
“Яшил уйим” фестивали экологик масъулиятни кундалик ҳаётдан бошлаш, фойдали одатларни шакллантириш ва атроф-муҳитни асрашга қаратилган амалий ечимларни кенг тарғиб қилиш учун очиқ майдон яратади”,

