Маҳаллий

Қорақалпоғистонда халқаро ЁНАР фестивали ўтказилади

16–19 сентябр кунлари Қўнғиротдаги “Борсакелмас” шўрхогида замонавий санъат ва креатив туризм фестивали бўлиб ўтади.

Қорақалпоғистонда халқаро ЁНАР фестивали бўлиб ўтади

2026 йил 16–19 сентябр кунлари Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги “Борсакелмас” шўрхоги ҳудудида экспериментал санъат ва креатив туризмга бағишланган халқаро “ЁНАР” фестивали ташкил этилади.

Фестивал замонавий санъат, ижод, креатив индустриялар ва туризм йўналишларини ўзида жамлайди. Тадбирнинг бош мақсади Қорақалпоғистоннинг табиий ландшафтлари ва туристик салоҳиятини хорижий аудиторияга таништиришдан иборат.

Фестивал доирасида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда контент яратувчилар учун ахборот турлари уюштирилади. Сафарлар давомида тайёрланган фото ва видеоматериалларни халқаро ва рақамли платформаларда тарғиб қилиш кўзда тутилган.

Фестивал меҳмонлари учун тадбир ҳудудида зарур инфратузилма яратилади. Жумладан, умумий овқатланиш шохобчалари ва санитария-гигиена обьектлари ташкил этилади, ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти таъминланади.

Шунингдек, фестивал ҳудудига камида 15 та ўтов ўрнатиш режалаштирилган.

“ЁНАР” фестивалини ўтказиш замонавий санъат ва креатив индустриялар йўналишларини Қорақалпоғистоннинг табиий ҳамда маданий салоҳиятини туристик тарғиб қилиш билан уйғунлаштиришга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.