Маҳаллий

Қашқадарёда «Ёшлар — келажак бунёдкорлари» В халқаро экология қурултойи ўтказилмоқда

10-15 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" болалар оромгоҳида “Ёшлар – келажак бунёдкорлари” В

Қашқадарёда "Ёшлар — келажак бунёдкорлари" В халқаро экология қурултойи ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 10-15 август кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" болалар оромгоҳида "Ёшлар – келажак бунёдкорлари" В халқаро экология қурултойи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу қурултойда Россия, Озарбайжон, Туркия, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон давлатларидан, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан жами 800 га яқин эко-фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 35 туп дарахт экиш аксияси ташкил этилди. Шунингдек, жамоалар ўзларини кўргазмали чиқишлар орқали таништирдилар, бунда асосий эътибор уларнинг экологик ғояларига қаратилди.

Қурултой доирасида турли танлов ва мусобақалар, тақдимот ва кўргазмалар, учрашувлар, плоггинг ва аксиялар, лойиҳа ҳамда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, "Энг яхши экологик лойиҳа", "Энг яхши "Ёш экологлар" ҳаракати Кенгаши", "Эко-заковат" ва "Қувноқлар ва зукколар" халқаро мусобақалари каби танловлар ҳам бўлиб ўтади.

Ушбу халқаро қурултой ёшларнинг экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш, уларни экологияни асраб-авайлашга кенг жалб этиш, экология соҳасидаги истиқболли ғоялар ва лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.