Маҳаллий

Андижон вилоятида уч нафар мактаб ўқувчисининг мушталашуви синф раҳбарининг бўшатилишига олиб келди. Видео

Андижон вилоятида уч нафар ўқувчи қизнинг мушташуви синф раҳбарининг бўшатилиши билан якунланди. Видео

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 11-сонли мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида мушташув юз берди. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, мактаб маъмурияти можаро иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказди. Синф раҳбари эса лавозимидан озод этилди.

Ҳодиса 13 октябрь куни соат 14:00 атрофида, танафсус вақтида содир бўлган. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими маълумотларига кўра, низо уч нафар ўқувчи қиз ўртасида келиб чиққан.

Юз берган воқеадан сўнг вазият назоратга олинди. Суҳбатда туман таълим бўлими вакиллари, профилактика инспектори, мактаб раҳбарияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ота-оналарга нисбатан болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун 47-модда бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Уларга БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача — 440 минг сўмдан 2,2 миллион сўмгача жарима солиниши мумкин.

Бундан ташқари, синфни етарлича назорат қилмагани учун синф раҳбари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Сирдарё вилоятида мактаб ўқувчисининг онаси дарс вақтида унинг синфдошига ташлангани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.