Лайфстайл

“Амирсой Ресорт” ёзнинг энг ёрқин ва кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади

“Амирсой Ресорт” ёзнинг энг ёрқин ва кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади. 15 ва 16-август кунлари илк бор денгиз сатҳидан 1681 метр баландликда “Амирсой Парадисо” лойиҳасининг консерти бўлиб ўтади.

Консерт Ўзбекистон Давлат симфоник оркестри ҳамда Республика оркестрлар ва хор жамоалари Ижодий бирлашмаси ижросида ўтказилади. Дирижёр — Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Ўринбоев. Жаҳон замонавий классикасининг афсонавий асарлари, кечки нафосат муҳити, Тян-Шан тоғлари бағридаги ёруғлик шоу ва тунги саҳна безагининг бетакрор уйғунлиги, “Амирсой” курортининг юлдузли осмони остида янграйдиган истеъдодли ёш ижодкорларнинг жонли ижроси — мусиқа романтикаси, ҳис-туйғулар симфонияси ва завқ-шавқ энергияси кечанинг асосий безакларига айланади.

Меҳмонларнинг қулайлиги ва комфорти учун:

* **Трансфер:** шаҳардан курортгача махсус трансфер ташкил этилади.

* **Канат йўли:** Амирсой ЭХПРЕСС канат йўлида кўтарилиш ва тушиш чипта нархига киритилган.

* **Велсоме дринк:** кеча бошланишидан аввал меҳмонларни аперитивлар, енгил газаклар ва канапелар кутиб олади.

Лойиҳанинг биринчи консерти “Амирсой” юлдузли осмони остидаги анъанавий мусиқий кечалар туркумини очиб беради — бу ерда уйғунлик, гўзаллик ва улуғворлик бирлашади.

Роппа-роса 10-йил аввал, 2016-йилда, очиқ осмон остида симфоник мусиқа консертларининг ушбу гўзал тарихи бошланган эди. Бир неча йил давомида истеъдодли мусиқачилар Алишер Навоий номидаги Катта театр фавворалар майдонида минглаб томошабинларни жамладилар. Ёрқин дастурлар, жонли ижро ва очиқ майдонда томошабинлар қаршисида намоён бўлган симфоник оркестр пойтахтнинг ҳақиқий тренди ва севимли тадбирига айланди.

2019-йилда мусиқачилар мамлакат бўйлаб гастрол сафарларига чиқиб, вилоятлардаги томошабинларни ҳақиқий жонли оркестр ижросига ошно қилдилар. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 28 та ажойиб консерт бўлиб ўтди. Айнан шу тарзда республиканинг ҳар бир ҳудудида симфоник оркестрлар ташкил этиш ғояси пайдо бўлди. Энди, орадан 10 йил ўтиб, консертларимиз Ўзбекистоннинг тоғ чўққиларини забт этмоқда. Бу сафар саҳнада Ўзбекистон оркестрлар ва хор жамоалари катта Ижодий бирлашмаси иштирок этади.

Ҳар йилги “Амирсой Парадисо” лойиҳаси — мусиқа, тоғлар, уйғунлик ва абадият тимсолидир.

Ташриф буюрувчилар учун маълумот:

* **Майдон очилиши:** 19:00

* **Манзил:** Амирсой бош майдони

* **Кунлик умумий сиғим:** 2 000 нафар меҳмон

* **ОАВ ва меҳмонлар учун алоқа:** +998 70 199 99 99 / +998 33 002 22 02

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.