Асиалухе Травел компанияси “Узбекистан Аирвайс”нинг тўғридан-тўғри рейслари орқали дам олиш учун энг яхши йўналишларни тақдим этди
Ёз охиригача одатий кунларингизни денгиз саёҳати, янги шаҳарлар ва ёрқин таассуротларга алмаштиришга улгуриб қолишингиз мумкин. Асиалухе Травел июл, август ва сентябр ойлари учун “Узбекистан Аирвайс”нинг тўғридан-тўғри рейслари билан амалга ошириладиган долзарб саёҳат пакетларини тайёрлади.

Асиалухе Травел компанияси "Узбекистан Аирвайс"нинг тўғридан-тўғри рейслари орқали дам олиш учун энг жозибадор йўналишларни тақдим этди. Ушбу тўпламда мавсумнинг энг оммабоп манзиллари – Анталия, Мармарис, Фетҳие, Бодрум, Карлови Вари ва Шарм-аш-Шайх жой олган.
**Анталия – 10 миллион сўмдан бошланади**
Ҳар куни амалга ошириладиган тўғридан-тўғри рейслар билан Анталия Ўрта Ер денгизида классик дам олишни хуш кўрувчилар учун идеал танловдир. Бу ерда меҳмонхоналарнинг кенг танлови, "Алл Инслусиве" тизими, оилавий кўнгилочар дастурлар, гўзал пляжлар ва ривожланган курорт инфратузилмаси мавжуд. Ҳар кунлик парвозлар жадвали саёҳатчиларга сафар учун энг қулай санани танлаш имконини беради.
**Мармарис – 9 миллион сўмдан бошланади**
Сешанба кунлари бажариладиган тўғридан-тўғри рейслар орқали Мармарисга бориш мумкин. Бу курорт денгиз, яшил тоғлар, гўзал қўлтиқлар ҳамда яхталар, кафелар ва ресторанларга бой соҳилбўйини ўзида мужассам этган. Мармарис ҳам сокин пляж дам олиши, ҳам мазмунли саёҳатлар учун мос келади.
**Фетҳие – 10 миллион сўмдан бошланади**
Фетҳиега сешанба кунлари тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади. Бу манзил ўзининг шаффоф денгизи, гўзал пляжлари, тоғ манзаралари ва машҳур Ўлудениз Мовий лагунаси билан машҳур. Табиатни, сайрларни ва фаол ҳордиқни қадрлайдиганлар учун Фетҳие айниқса ёқимли бўлади.
**Бодрум – 13 миллион сўмдан бошланади**
Чоршанба ва якшанба кунлари тўғридан-тўғри рейслар билан Бодрумга бориш мумкин. Эгей денгизининг энг замонавий курортларидан бири бўлган Бодрумда оппоқ меъморчилик, шинам кўрфазлар, пляж клублари, ресторанлар ва премиум меҳмонхоналар ўзгача дам олиш муҳитини яратади.
**Карлови Вари – 16 миллион сўмдан бошланади**
Шанба кунлари амалга ошириладиган тўғридан-тўғри рейслар Карлови Варига олиб боради. Бу курорт дам олиш, сайр қилиш ва соғломлаштиришни уйғунлаштиришни истаган саёҳатчилар учун мос келади. Карлови Вари минерал булоқлари, тарихий меъморчилиги, сокин муҳити ва гўзал атрофи билан машҳур.
**Шарм-аш-Шайх – 8,9 миллион сўмдан бошлаб**
Чоршанба ва шанба кунлари тўғридан-тўғри рейслар Шарм-аш-Шайхга амалга оширилади. Қизил денгиздаги бу курорт қуёшли об-ҳаво, маржон рифлари ва меҳмонхоналарнинг кенг танлови билан ажралиб туради. Бу ерда оилавий, ёшлар ёки сокин пляж дам олиши учун турли вариантларни топиш мумкин.
**Тур нархига нималар киради?**
Ҳар бир таклиф нархига қуйидагилар киритилган:
* "Узбекистан Аирвайс" авиакомпаниясининг бориш ва қайтиш учун тўғридан-тўғри парвози;
* меҳмонхонада 7 кеча яшаш;
* танланган меҳмонхона консепсиясига кўра овқатланиш;
* аеропортдан трансфер ва ортга қайтиш;
* тиббий суғурта.
Нарх икки кишилик жойлашувда бир киши учун кўрсатилган.
Навбатдаги таътил яқин кунларда бошланиши мумкин. Сайёҳдан фақат йўналишни танлаш талаб этилади, асосий ташкилий масалаларни эса Асиалухе Травел битта тайёр пакетга жамлаган.
Турни Асиалухе Травелънинг барча офисларида, Asialuxe.uz сайтида ва мамлакатдаги барча сайёҳлик агентликларида брон қилиш мумкин. Шунингдек, турни фоизсиз муддатли тўловга расмийлаштириш имконияти мавжуд: Асиалухе Травел бош офисида 6 ойгача фоизсиз муддатли тўлов билан "Ҳозир саёҳат қилинг – пулини кейин тўланг" аксиясидан фойдаланиш мумкин.
**Боғланиш учун:**
Телефон: 1111
Сайт: asialuxe.uz
Фасебоок: fb.com/asia.luxe.travel
Инстаграм: @asialuxe.travel
Телеграм: t.me/Asialuxe
*Реклама ҳуқуқи асосида*

