Маҳаллий

“Амир Темур: Болалик даври” филми халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Венецияда бўлиб ўтган нуфузли “АИ Филм Авардс” халқаро танловида “Амир Темур: Болалик даври” филми энг юқори мукофотга лойиқ кўрилди.

“Амир Темур: Болалик даври” филми халқаро мукофотга сазовор бўлди

Филм Амир Темурнинг болалик йиллари, унинг шаклланиш даври ва келажакда буюк сиймо сифатида камол топиши ҳақида ҳикоя қилади.

Маданият вазири маслаҳатчиси Рауф Набиев ҳамда “Рақамли Санъат” ижодий бирлашмаси жамоаси ушбу АИ филм орқали халқимизнинг бой тарихий меросини бутунлай янги, визуал жиҳатдан мукаммал шаклда дунёга намойиш эта олди.

Бу муваффақиятдан сўнг халқаро майдонда Ўзбекистонга қизиқиш янада кучайди ва “АИ Филм Авардс” ташкилотчилари фестивалнинг навбатдаги глобал анжуманини айнан Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

Айни пайтда Маданият вазирлиги ҳамда “Рақамли Санъат” ижодий бирлашмаси ташкилотчилар билан ушбу фестивални келгуси йили мамлакатимизда ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Канн, Дубай, Париж, Марокаш ва Венеция каби дунёнинг йирик кино марказлари мезбонлик қилган нуфузли анжуман келгуси йили Тошкентда дунёнинг энг кучли рақамли санъат ижодкорларини бирлаштириши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.