Маҳаллий

Академик лицейларнинг ҳар тўртинчи ўқувчиси олийгоҳга кириш учун қўшимча тайёргарлик зарурлигини билдирди

Ўзбекистонда 73 та академик лицейда ўтказилган сўровномада ўқувчиларнинг 70,1 фоизи олий таълим ташкилотига кириш имкониятига тўлиқ ишонишини билдирган. Педагогларнинг 98,6 фоизи эса ўқувчиларнинг олий таълимга тайёргарлигини ижобий баҳолаган.

Академик лицей ўқувчиларининг ҳар тўртинчиси олийгоҳга кириш учун қўшимча тайёргарлик кераклигини айтди

Ўзбекистонда академик лицей ўқувчиларининг 25,4 фоизи олий таълим ташкилотларига кириш учун қўшимча тайёргарлик зарурлигини билдирган. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг академик лицейларда ўтказилган умуммиллий сўровнома натижаларига оид таҳлилида маълум қилинди.

Тадқиқот 2026-йил 21-мартдан 9-апрелга қадар республиканинг барча 14 та ҳудудидаги 73 та академик лицейда ўтказилган. Унда жами 27 077 нафар респондент, жумладан, 24 557 нафар ўқувчи ва 2 520 нафар педагог иштирок этган.

Сўровнома натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 70,1 фоизи олий таълим ташкилотларига кириш имкониятига “тўлиқ ишонаман”, 25,4 фоизи эса “ишонаман, лекин қўшимча тайёргарлик керак” деб жавоб берган. Шу тариқа, олий таълимга кириш имкониятига ижобий ишонч даражаси 95,5 фоизни ташкил этган.

Таҳлилда ўқувчиларнинг чорак қисмидан кўпроғи қўшимча тайёргарлик зарурлигини билдиргани олий таълимга қабул жараёнига тайёргарликни янада кучайтириш эҳтиёжи мавжудлигини кўрсатиши қайд этилган.

Педагогларнинг 98,6 фоизи ўқувчиларнинг олий таълимга тайёргарлигини ижобий баҳолаган. Шунингдек, ўқитувчиларнинг 88,6 фоизи академик лицейларда илғор таълим усулларидан фойдаланиш бўйича ижобий фикр билдирган.

Бироқ халқаро таълим дастурлари билан интеграция бўйича ижобий баҳолар 60,9 фоизни ташкил қилган. Тадқиқотда ушбу йўналишда ривожланиш имкониятлари сақланиб қолаётгани таъкидланган.

Ўқувчилар орасида ўтказилган сўровномада дарс сифати ва ўқитувчилар маҳоратидан қониқиш даражаси 86 фоизни, чуқурлаштирилган фанларни ўзлаштириш даражасидан қониқиш эса 92,8 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, ўқувчиларнинг очиқ жавобларида ўқув жараёни ва дастурларини такомиллаштириш бўйича 2 763 та таклиф билдирилган. Имтиҳон ва баҳолаш тизимини яхшилаш масалалари ҳам кўтарилган.

Тадқиқотда академик лицейларнинг ихтисослашув йўналишлари бўйича ҳам фарқлар аниқланган. Педагоглар баҳолари асосида ҳисобланган умумий кўрсаткич тиббиёт йўналишидаги лицейларда 83,6 балл, амалий-техник йўналишда 80,4 балл, педагогика йўналишида 77,8 балл ва ижтимоий-гуманитар йўналишда 74,1 баллни ташкил этган.

Энг юқори ва энг паст натижа қайд этган йўналишлар ўртасидаги фарқ 9,5 балл бўлган. Таҳлил хулосасида педагогика ва ижтимоий-гуманитар йўналишларда халқаро таълим элементларини кенгайтириш, чуқурлаштирилган таълим мазмунини бойитиш ҳамда ўқув дастурларини замонавий компетенсиялар асосида такомиллаштириш зарурлиги қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.