Афğонистондаги зилзила куçи Öзбекистонда ҳам сезилди
Зилзила эпицентри Тоşкентдан 577 км жанубий-şарқда, Бадахşонда, 149 км çуқурликда жойлаşган бöлиб, магнитудаси 5,4га тенг бöлган.

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Сейсмологик маълумотларга кўра, Афғонистонда 25-октабр куни соат 22:44:24да зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 577 км жануби-шарқда, Бадахшонда, 149 км чуқурликда жойлашган бўлиб, магнитудаси 5,4 га тенг бўлган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Сурхондарё вилоятида 2 балл, Фарғона вилоятида 2 балл, Қашқадарё вилоятида 2 балл. Хабарда жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

