Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди
Қирғизистоннинг Боткен туманида магнитудаси 3,4 га тенг бўлган зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Фарғона тумани, Қувасой, Марғилон ва Фарғона шаҳрларида 2−3 балл бўлиб сезилди.

Қирғизистонда юз берган зилзила Фарғонада ҳам сезилди
14-октабр куни соат 13:50 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилган. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.
Зилзила магнитудаси эпицентр бўлган Боткен туманида 3,4 га тенг бўлиб, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона туманида: 2−3 балл (18 км);
Қувасой шаҳрида: 2−3 балл (20 км);
Фарғона шаҳрида: 2 балл (25 км);
Марғилон шаҳрида: 2 балл (34 км).
Эслатиб ўтамиз, 1-октабр куни Қирғизистоннинг Жалолобод ҳудудида содир бўлган 4,3 магнитудали зилзила кучи Андижон вилоятининг қатор ҳудудларида 2 балл кўринишида сезилганди.

