Дунё

Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

1-октабр куни Афғонистоннинг Бағлон ҳудудида 5 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида 2 балл куч билан сезилган.

Афғонистонда юз берган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Тақдим этилган сейсмологик маълумотларга кўра, силкиниш соат 06:29:19 да қайд этилган, унинг ўчоғи 128 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 589 километр жануби-ғарбда бўлиб, координаталари 35,99 даража шимолий кенглик ва 68,56 даража шарқий узунликни ташкил этган.

Сурхондарё вилояти бўйича эпицентргача масофа 180 километр деб кўрсатилган.

Хабарда жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.