Маҳаллий

Аеропортлар яқинида ҳаво сифатини назорат қилиш стансиялари ўрнатилмоқда

Ҳаво ҳолатини кечаю кундуз кузатишга мўлжалланган ускуналар аеропортларнинг санитария-ҳимоя зоналари доирасида жойлаштирилади.

Аеропортлар яқинида ҳаво сифатини кузатиш стансиялари ўрнатилмоқда

"Узбекистан Аирпорц" АЖ мамлакат аеропортлари атрофида атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг қилиш тизимини йўлга қўймоқда.

Маълум қилинишича, Фарғонада стансия ўрнатилган, Самарқандда эса шунга ўхшаш ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишлари якунланган. Келгусида бошқа аеропортлар яқинида ҳам бундай стансияларни жойлаштириш режалаштирилган.

Ҳаво ҳолатини кечаю кундуз кузатишга мўлжалланган ускуналар аеропортларнинг санитария-ҳимоя зоналари ҳудудида жойлаштирилади.

Стансиялар ифлослантирувчи моддалар, жумладан, азот диоксиди, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, озон, аммиак ва водород сулфид, шунингдек, майда ПМ2.5 ва ПМ10 заррачалари консентрациясини ўлчайди. Шу билан бирга, тизим ҳаво ҳарорати ва намлигини, атмосфера босимини, шамол тезлиги ҳамда йўналишини ҳам қайд этади.

Ўлчов натижалари автоматик равишда Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига юборилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.