Ўзбекистон аеропортлари атрофида ҳаво ифлосланиши кеча-ю кундуз кузатилади
Фарғона ва Самарқанд аеропортлари яқинида атмосфера ҳавоси сифатини автоматик кузатувчи стансиялар ўрнатилди. Улар ҳаводаги ифлослантирувчи газлар ҳамда майда чанг заррачалари миқдорини кечаю кундуз ўлчашга мўлжалланган.

Ўзбекистон аеропортлари атрофидаги ҳаво ифлосланиши кеча-ю кундуз назорат қилинади
Узбекистан Аирпорц АЖ берган маълумотга кўра, Фарғонада стансия 15-октабр куни ўрнатилган. Самарқандда эса бундай ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишлари 9-октабрда якунланган. Келгусида бошқа аеропортлар яқинида ҳам стансиялар жойлаштириш режалаштирилган.
Ускуналар аеропортларнинг санитария-ҳимоя зоналарига ўрнатилмоқда. Улар азот диоксиди, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, озон, аммиак ва водород сулфид, шунингдек, ПМ2.5 ҳамда ПМ10 майда заррачалари консентрациясини ўлчайди.
Тизим бир вақтнинг ўзида ҳаво ҳарорати ва намлиги, атмосфера босими, шамол тезлиги ҳамда йўналишини ҳам қайд этади.
Ўлчов натижалари автоматик тарзда Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига юборилади. Бу аеропортлар атрофидаги ҳаво сифати қандай ўзгараётганини кузатиб бориш имконини беради.

