Абдумажид Шермуҳаммадов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Абдумажид Шермуҳаммадов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Абдумажид Шермуҳаммадов Мавлонович Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Мутасадди ушбу лавозимга 2025-йил март ойида тайинланган.
Полковник Шермуҳаммадов Хоразм ИИБ раҳбари лавозимига ўтишидан олдин Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ҳам фаолият юритган.

