Ўзбекистонда 1-сентабрдан йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар миқдори ўзгарди. Рўйхат
Ўзбекистонда 1-сентабрдан базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўм этиб белгиланиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ошди. Хавфсизлик камарини тақмаслик 220 минг сўм, ҳужжациз автомобил бошқариш 440 минг сўм, телефондан фойдаланиш эса 1,32 млн сўм бўлди.

Ўзбекистонда 1-сентабрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ўзгарди. Рўйхат
Ўзбекистонда 1-сентабрдан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 440 минг сўм этиб белгиланиши сабабли йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ошди. Янги ставкалар барча турдаги қоидабузарликларга нисбатан қўлланилади.
Мамлакатда базавий ҳисоблаш миқдорининг кўтарилиши билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган жарималар ҳамда давлат божлари миқдори ҳам шунга мос равишда қайта ҳисобланади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун амалдаги барча жарима ставкалари БҲМнинг тегишли коеффициентларига кўпайтирилган ҳолда белгиланди.
40 + 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш
50 ёки 15 сутка қамоқ
30 + 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш
Маълумот учун, 2026-йил февралда маъмурий огоҳлантириш амалиёти жорий этилди.
Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

