90 километрдан олинган кадр: Хитойнинг махфий космоплани орбитада тасвирга туşди
Вантор компанияси Хитойнинг тажрибавий кöп марта фойдаланиладиган космоплани акс этган аниқ сунъий йöлдоş суратини эълон қилди. ВорлдВиев-3 аппарати тасвирни тахминан 90 километр масофадан олган. АҚŞ Мудофаа вазирлигининг разведка боşқармаси - ДИА суратда айнан Хитой космоплани тасвирланганини тасдиқлаган.

90 километрдан олинган кадр: Хитойнинг махфий космоплани орбитада тасвирга тушди
ДИА ушбу суратни космосдаги глобал хавфсизлик таҳдидларига бағишланган янги очиқ ҳисоботига киритган. Тасвирни олган сунъий йўлдош аввал Махар Течнологиес номи билан танилган Вантор компаниясига тегишли.
Суратнинг юқорироқ аниқликдаги варианти аппарат тузилишини батафсилроқ кўриш имконини берган. Ташқи кўринишидан у АҚШ Космик кучлари фойдаланаётган Х-37Б миниатюра космик шаттлига ўхшайди.
Аппаратнинг кичик қанотлари ва иккита вертикал дум қаноти бор. Марказий юк бўлинмаси устида юқорига очиладиган қопқоқлар кўринади.
Дум қисмида ташқарига чиқиб турган модул, унинг икки ёнида эса ёйилган қуёш панеллари акс этган. Корпуснинг пастки қисмида ёнма-ён жойлашган иккита бўлинма ҳам кўринади. Улар уч таянчли шассининг асосий таянчлари учун мўлжалланган бўлиши мумкин.
Американинг Х-37Б аппарати ҳам уч таянчли шассига эга ва дум қисмига қўшимча юк модули ўрнатилиши мумкин.
Асосий кўринадиган фарқлардан бири қанотлар шаклида: Хитой аппаратида қанотнинг олдинги қиррасидан орқа қиррасигача бўлган масофа — хорда — Х-37Бъникига нисбатан анча катта.
ДИА ҳисоботида Хитойнинг «Шенлун» ва «Тенюн» номли иккита асосий космоплан модели тилга олинган. Бироқ суратда уларнинг қайси бири акс этгани аниқлаштирилмаган.
«Шенлун» номи одатда Хитой сўнгги йилларда синовдан ўтказаётган космопланга нисбатан қўлланади.

