Маҳаллий

“90 фоиз ҳуқуқларимизни билмаймиз”. Ҳуқуқларимизни билмаслик нималарга олиб келади?

Ҳуқуқшунос Жаҳонгир Муталибовнинг фикрича, ҳуқуқларнинг таъминланишида саводхонликнинг ўзи етарли деб ҳисобламайди, жараёнда ҳуқуқий маданият ҳам муҳим. У давлатнинг масъулияти кўпроқ, деб ҳисоблайди. ъДавлатимиз катта вазифани зиммасига олиши керакъ, дейди ҳуқуқшунос. Газетаъда мавзу муҳокамаси.

"90 фоиз ҳуқуқларимизни билмаймиз". Ҳуқуқларимизни билмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Инсониятнинг икки минг йиллик тажрибаси шуни ко'рсатадики, фундаментал саводхонликнинг аҳамияти беқиёсдир. Бугунги кунда зарур билимларга эга бо'лмаслик инсоннинг муҳим қарорлар қабул қилишига ва о'з имкониятларидан то'лиқ фойдаланишига салбий та'сир ко'рсатиши мумкин.

Масалан, агар яшаб турган уйингизга бир мансабдор шахс "тозалик рейди" баҳонасида кириб, сизни жаримага тортмоқчи бо'лса-ю, сиз жим қолсангиз, бу ерда нимадир ното'г'ри кетаётган бо'лиши мумкин. Айнан нима ното'г'ри эканини англаш базавий ҳуқуқий билимга эга бо'лишдан бошланади.

Шу сабабли, Газета инсонларга о'з ҳуқуқларини яхшироқ англашлари, шу орқали о'зларини ҳимоя қилишлари ва хавфсизроқ, ишончлироқ яшашлари учун янги лойиҳа – "АдвоКаст" ҳуқуқий подкастини ишга туширди.

Подкаст давомида ҳуқуқшунослар билан кундалик ҳаётимизда учрайдиган турли вазиятлар ва ижтимоий муносабатларнинг қонунчиликдаги ҳуқуқий баҳоси ҳақида суҳбатлашилади.

Ко'рсатувнинг илк сонида ҳуқуқшунос Жаҳонгир Муталибов ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти, бу икки тушунчанинг аҳамияти ва инсон нега о'з ҳуқуқларини билиши кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилди.

— Жаҳонгир ака, аввало таклифимизга рози бо'лганингиз учун раҳмат. Суҳбат бошида кириш қисми учун ҳуқуқий саводхонлик нима эканини тушунтириб бера оласизми? У нега керак?

— Шундай яхши ко'рсатув бошлаганингиз учун сизга раҳмат. Сабаби одамларга ҳуқуқий саводхонлик сув ва ҳаводек зарур десам, ното'г'ри бо'лмаса керак. Чунки инсон туг'илишидан бошлаб, гарчи у о'зини англамаса-да, ма'навий ва моддий ёрдамдан ташқари, ҳуқуқий ёрдам ҳам керак бо'лади ва у кейинчалик доимийга айланади. Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқлари мамлакат Конституцияси, қонунлари, кодекслари, президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки қайсидир органларнинг аҳоли учун чиқараётган ҳужжатларида акс эттирилади. Ана шу ҳуқуқлардан хабардор бо'лиш саводхонлик дейилади. Я'ни сиз қанчалик ко'п қонунлар, аввало шахсий, я'ни о'зингизга тегишлиларини билиб боришингиз ҳуқуқий саводхон бо'ла бошлаганингизни англатади. Унинг етарли даражада бо'лиши ёки бо'лмаслиги муҳим эмас, муҳими шу илмга эга бо'лишдир.

Айниқса, бугунги ХХИ асрда дунё шиддат билан ривожланиб бормоқда. Биз хорижий мамлакатлар билан жуда ко'п муносабатларга киришяпмиз. Олдин муносабатларга давлатлар ёки фақат сиёсий институтлар даражасида киришилган бо'лса, ҳозир фуқаролар даражасида ҳам муносабатларга жуда ко'п мурожаат қилинмоқда. Ко'п одамлар сафарга чиқмоқда, чегараларни босиб о'тмоқда, муайян бир меҳмонхоналарда то'хтаб, дам олмоқда ёки конференсияларга бормоқда, О'збекистон ҳудудининг о'зида ҳам у вилоятдан бу вилоятга миграция қилиш бор. Бу жараёнларнинг барчасида одамнинг о'зини ҳимоя қилувчи воситаси – бу ҳуқуқ. Боиси, бугунги кунда ёнингизда қурол олиб юра олмайсиз, ундай давр эмас. Сизнинг қуролингиз – ҳуқуқ. Шунинг учун гарчи тинч ҳаётда яшаётган бо'лсак ҳам, ҳуқуқий саводхонлик ҳар бир инсонга сув ва ҳаводек зарур.

Ҳар бир инсон муаммоли вазиятга кириб қолиши мумкин. Бунда низога чуқур кириб кетмаслик учун ҳуқуқни билиш керак. Аввало о'з ҳуқуқингизнинг чегарасини бузмаслик ва сиз низога киришаётган ё одам, ё ташкилот, ё бир корхонанинг ҳуқуқларини поймол қилмаслик ёки аксини кузатмаслик учун ҳуқуқий билимлар керак. Оддийгина оила муносабатида ҳам кузатяпмиз.

Эр-хотин о'ртасидаги зиддият, айтайлик, эр эрлиги учун ёки оилани боқувчиси бо'лгани учун ҳаддан ташқари ҳуқуқларим бор деган фикрга келиб қолади. Очиқ-ойдин буйруқ, тазьиқлар қилишади. Ҳатто, ба'зида аёллар ҳам турмуш о'ртоқларини уриб, жароҳат етказиб ёки унга нисбатан қандайдир ноқонуний ишлар, фитналар уюштириб, мол-мулкини тортиб олиш ҳолатлари бо'лмоқда. Фарзандлар ота-онага нисбатан, ота-она фарзандларга нисбатан қилаётган ишлари учраб турибди. Ҳар бир оила а'зоси ҳуқуқининг чегарасини билса, ҳам о'зини, ҳам иккинчи тарафни ҳимоя қилган бо'лади. Ҳуқуқий билимларга эга бо'лиш низо чуқурлашиб кетишининг, қолаверса, суд ва унга харажатлар, асаббузарликлар каби жараёнга етиб бормасликнинг ҳам олдини олиши мумкин.

— Ҳуқуқни билмаслик қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

— Ҳуқуқни билмаслик, аввало, ё'қ жойдан низога кириб кетишга сабаб бо'лади. Дейлик, низо бо'либ турибди, сиз эса ҳуқуқий билимга эга эмассиз, суҳбат чог'ида о'зингиз билмаган ҳолда иккинчи тарафни ҳақорат қилиб қо'йишингиз ёки қандайдир лақаб билан мурожаат қилиб юборишингиз мумкин. Лақаб билан аташ ҳам ҳақорат ҳисобланади. Масалан, кимдир сочини олган бо'лса, "калсан сен" деб юбориши мумкин. Кимнингдир бо'йи пастроқ ёки ко'зида нуқсони бо'лса, қайсидир ном билан аташи мумкин. Шуларни айтиб, одамнинг юзига солиш ҳам ҳақорат қилиш саналади.

"Ҳа, о'зида бор нарса билан чақиряпман-ку, ё'қ нарсани то'қиб айтмаяпман" десангиз ҳам, нариги одамга ҳақорат бо'либ туюлади. Буларнинг барчаси – ҳуқуқий чегаралардир. Нима учун шу чегараларни билмаймиз? Чунки саводхонлигимиз етишмайди. Шу ҳақдаги адабиётларни о'қимаймиз, илмий мунозараларни эшитмаймиз. Охир-оқибатда қандай қилиб низога келиб қолганимизни билмаймиз. Эртага ҳақоратланган одам судга мурожаат қилса, унга бир неча миллионлаб жарималар солинишига сабаб бо'лади.

— Бугунги кунда қайси турдаги ҳуқуқбузарликлар ко'проқ учрайди?

— Барча турдаги муносабатларда низолар жудаям ко'пайиб кетди. Меҳнат низолари дейсизми ёки хизмат ко'рсатиш соҳалари, олди-сотди муносабатлари, исте'молчиларнинг ҳуқуқлари ёки қарз олди-берди, кредит, оилавий муносабатлар сони жуда ҳам ко'п. Уларнинг сони о'н минглабга о'тиб кетиб қолди. Аҳоли сони ҳам ортиб бормоқда. Одамларга ҳуқуқий билимлар жуда кам берилади. Мактабда ҳам о'қитувчилар етишмайди. Ҳуқуқий соҳада о'қитувчи институтлар сони ҳам энди ко'пайиб бормоқда. Лекин барибир та'лим бериш устида ко'проқ ишланиши лозим.

Чет эл тажрибасига мурожаат қилсак, улар та'лимни бог'чадан бошлайди. Унда ҳам қуруқ дарс бериш эмас, вазиятларни яратиб тушунтиришади. Масалан, ота-она о'ртасида уруш қандай бо'лаётган бо'лса, бу то'г'рими ёки ното'г'ри, ёш бола билан катта одам о'ртасидаги муносабатда ҳурмат чегараси то'г'рими ёки хато – деган саволлар билан ссенарий о'йинлар қилиб ко'рсатиб беришади. Болалар шунга уқтириб борилади.

Бизда шу нарсалар устида ишланиши керак. Та'лим стандартларига шулар киритилиши лозим. Шунда низолар кейинчалик камайиб бориши мумкин. Меҳнат муносабатларида жуда ҳам низо ко'п. Дейлик, одамларга визуал ко'риш осонроқ бо'лгани учун бу борада телевидениеда қандайдир о'йинлар, ко'рсатувлар қилиб, нима мумкин, нима эса мумкин эмаслигини ко'рсатиш мумкин. Унақа ё'қ ҳали. Ёки қандайдир кинолар, анимациялар ишлаб чиқиш мумкин, бу ҳам пассив ҳаракат, эсда қолиши осон. Буларни ишлаш учун ҳам юридик ма'лумот керак. Шунинг учун ҳам та'лим соҳасида дарс берувчи мутахассис юрист бо'лиши зарур.

— Умумий контекстда айни шу қисми учун хулоса қилсак, ҳуқуқбузарликлар ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги сабаб юзага келади. Я'ни одамлар қайси ҳуқуқларини ко'проқ билмайди деганда меҳнат муносабатлари, савдо-сотиқ билан бог'лиқ ҳуқуқлар, шуларни айцак бо'ладими? Шундайми?

— То'г'ри. Лекин, менимча, одамлар 90 фоиз ҳуқуқларини билмаса керак. Чунки о'қимаган, мактабда дарсга кирмаган ёки тушунмаган, бу менга керакмас деб о'йлагандир, балки. Шундай қилиб бориб-бориб, илмларни вақтида ололмаган, энди қарасаки, улар керак. Энди уни қаердан олишни билмайди. Китоб о'қишга вақти ва тоқати ё'қ. Китоблар ҳам талабга жавоб бермайди. Яхшиям, сун'ий интеллект деган нарса чиқиб қолди. Со'раб о'рганса бо'лади, лекин шундан ҳам о'рганмаяпмиз, афсуски.

— Лекин шу жойда бир муҳокамали нуқта ҳам бор-да, Жаҳонгир ака. Я'ни ҳуқуқий маданиятнинг роли ҳақида ҳам гаплашайлик. Фақат саводхон бо'лган инсон ҳам ҳуқуқларини то'лақонли та'минлашда фаол иштирок эта олмай қолиши мумкин. Бунда амалиётга, аниқрог'и ҳуқуқий маданиятга ко'проқ мурожаат қилинади. Лекин ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий саводхонликни ко'пчилик битта тушунча сифатида ко'ради. Бу иккаласининг о'ртасида фарқ борми, шу ҳақида гаплашсак.

— Менимча, иккаласи – икки хил нарса. Ҳуқуқий саводхонлик – бу ҳуқуқий илмларга эга бо'лиш. Ҳуқуқий маданият эса эга бо'лган шу илмларни амалиётда қо'ллаш. Я'ни бири назария бо'лса, иккинчиси амалиёт. То'г'ри, ҳуқуқни умуман билмаган одам одоб-ахлоқли, маданиятли бо'лса, муайян низога кирмаслиги мумкин. У ҳуқуқни билгани учун кирмаяпти эмас, у маданиятли бо'лгани учун, одоб нуқтаи назаридан "шунга кирсам низо келиб чиқмасин, қо'й" деб четроқ юриши мумкин, шундай тоифадаги одамлар тоифаси ҳам бор. Лекин ҳуқуқий маданиятда қайсидир низога аралашмасангиз ҳам бо'лмайди. Бо'лмаса, инсонийликдан четга чиққан бо'ласиз. Айтайлик, ҳаммамиз эмас, ко'пчилик автомашина бошқаради. Ё'л қоидалари бор. Ё'л қоидаларини ко'пчилик билади. Лекин била туриб қизилда о'тади, била туриб пиёдага ё'л бермайди. Я'ни билиб туриб қилади. Демак, ҳуқуқий саводхонлик бор, лекин маданият етишмайди, уни қо'ллай билмайди. Ундайларни ҳуқуқий маданияциз десак бо'лади.

Яқин Шарқдаги ривожланган мамлакатлардан бирининг қайсидир раҳбари бизга о'хшаган ривожланиб келаётган мамлакатларга борган экан-да, борса, одамлар ё'л қоидаларига амал қилмасдан юрганини ко'рибди. Кейин бу мамлакат билан мен шартнома қилишни хоҳламайман дебди. Нимага деса, булар қонунига бо'йсунмаяпти-ку, оддий ё'л ҳаракати қоидаларига бо'йсунмаяпти-ку. Эртага мени шартномамни ҳам то'лиқ бажаришига мен ишонмайман, деган экан. Ко'ряпсизми, ҳуқуқий маданият ташқаридан қандай тасаввурни пайдо қилади. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий маданият жуда ҳам зарур.

Оддий олди-сотди муносабатларини олсак, ҳозир айрим до'конларга кирсангиз, сотилган товарлар қайтариб олинмайди, дейди. Ваҳоланки, исте'молчилар то'г'рисидаги қонунда ҳар бир товарни номенклатураси ва хусусиятидан келиб чиқиб, қайтариб бериш шартлари бор. Яна ҳуқуқий саводхонликка қайтамиз. Дейлик, маҳсулот сотиб олгач, кейин уни қайтаргиси келиб қолса, лекин чекни олмаган бо'лса, у до'кондан олганини исботлай олмайди. Шу жойда ҳуқуқий саводхонлик етишмаган, унинг ортидан эса маданиятни қо'ллай олмаган бо'лади. Бу исте'молчининг о'зига зарар келтиради.

— Я'ни саводхонлик ҳақ-ҳуқуқларини билиш, маданият эса о'ша ҳуқуқларни қандай талаб қилиш ва қо'ллай олиш эканини англатади. Хо'п, О'збекистондаги ҳуқуқий саводхонликни қандай баҳолайсиз?

— О'збекистонда ҳуқуқий саводхонлик о'тган 20-30 йилдан бери анча ко'тарилди деб ҳисоблайман. Чунки бу борада бир қадар тегишлича та'лим берилмоқда, қолаверса, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий ко'рсатувлар қилинмоқда, адвокатлар қонунни шарҳлаб чиқишмоқда, қонунчилик ҳужжатлари учун рақамли платформа – Lex.uz сайти, Advance.uz деган сайтлар чиқди, турли хил Телеграм ботлар ишламоқда. Мана шулар орқали ҳуқуқий билимлар берилгани ҳисобига анча одамнинг илми ошди. Лекин бу ҳали ҳам етарли эмас. Жараёнда уни қо'ллай олиш амалиёти, маданият ҳам бо'лиши лозим. Ҳозир ҳуқуқий билимларимизни оширишга эҳтиёжимиз катта.

— Тушунарли. Фуқаронинг ҳуқуқи бузилганда у кимга мурожаат қилиши керак? Буни тартиби қандай о'зи ва сиз бу борада нималарни тавсия қиласиз?

— Аввало, интернет тармог'и ва сун'ий интеллектдан фойдаланишни тавсия қиламан. Эринмасдан муаммони ёзиб, қайси ҳуқуқлари бузилгани юзасидан савол жо'натилса, бепул ма'лумот берилади. Дастлабки базани олиш биринчи навбатда шуни қулай деган бо'лардим. Оддий бир ҳуқуқшуносга бориб, вазиятингизни айцангиз ва маслаҳат со'расангиз, унга яхшигина сумма то'лашингизга то'г'ри келади. Шунинг учун, аввало о'йлайманки, қо'лда бор, бепул бо'лган воситаларга мурожаат қилиш керак. Сун'ий интеллект 100 фоиз бо'лмаса ҳам, 80 фоиз то'г'ри жавобни беради. Фақат топшириқни ёзаётганда О'збекистон қонунчилигига мурожаат қилиш со'ралса, кифоя.

Шундан кейин СИ (сун'ий интеллект)дан қайси органга бориб, маслаҳат олиш мумкинлигини ҳам со'раса бо'лади. О'збекистонда фуқаролар мурожаат қилиши мумкин бо'лган орган – бу ИИВ, Бош прокуратура ва суд. Судлар тааллуқлилигига қараб фуқаролик, ма'мурий ёки жиноят ишлари бо'йича бо'лиши мумкин, уни аниқлаштириш керак бо'лади. Ма'мурий суд ҳам иккига: оммавий ва хусусий ма'мурийларга бо'линади. Я'ни оммавий деганда давлат билан, хусусий деганда фуқаролар о'ртасидаги муносабатларга тааллуқли ишлар бо'лади. Аммо аксарият ҳолларда фуқаролар судга мурожаат қилганда сансоларликка дуч келяпман деб о'йлайди.

Лекин судга борганда, унга далил йиг'иш, исботлаб бериш керак бо'лади. У билан шуг'улланадиган алоҳида орган бор. Шунинг учун суддагилар ҳам истаса, истамаса мурожаат қилганни бошқа органга жо'натади. Чунки улар то'г'ридан-то'г'ри аризангизни қабул қила олмайди. Буларни дастлаб ички ишлар органлари ёки тааллуқли орган ко'риб чиқиб менга материал қилиб беради дейди. Я'ни далиллар йиг'илади, айрим кейслар исботланади ёки исботланмайди, суд барчасига охирида якуний ҳуқуқий хулоса ясаб беради. Бугунги кунда судларнинг ҳам иши ко'п. Ҳар бир келган фуқарога ҳам тушунтириш имконсиз.

— Шу жойини якунлайлик, суддан жавоб ололмаса, қаерга бориб мурожаат қилиш керак?

— Бутун О'збекистонда қонунлар ижросини назорат қилувчи орган – прокуратура. Бош прокуратурага борсангиз, улар фуқарони ҳар доим қабул қилади, мурожаатингизни тинглаб, ҳеч бо'лмаса кимга бориш кераклиги бо'йича ё'л-ё'риқ ко'рсатади.

— Муаммоларга ко'проқ кимлар юзлашади?

— Муаммо турига қараб аниқ бир қатламни ажратиб бо'лмайди, исталган одам унга дуч келиши мумкин. Ҳозир шу ердан чиқиб, машинангизни олдига бошқа машина қо'йиб кетилган бо'лса, асабийлашишни бошлайсиз. О'ша машина эгасига "акажон, жудаям шошилаётгандим, бекор қилибсиз-да" деб муомала қилмайсиз, то'г'рими? Э, кимсан, фаросатинг борми сени о'зи деб бошлайсиз. У муомала унга ҳам ёқмайди, кейин низо бошланади. Сен кимсан о'зинг дейди.

Демак, муомала маданиятимиз яхши эмаслигининг оқибатида о'ртада низо келиб чиқмоқда. Сабримиз ё'қ, бир-биримизни тушуниш ё'қолиб бормоқда. Давлат ҳокимияти органларига бориб қарасангиз, ҳамма асабда. Нимага? Чунки иши шундай, йиг'илишларда берилаётган топшириқлар, топшириқлар вақтида бажармаётгани учун камчиликлар келиб чиқмоқда, уни ҳал қилгунча ҳеч ким сабр қилмаяпти, ҳамма бир-бирига бақиряпти, ижтимоий тармоққа қо'йиб юборяпти. Ҳаммаси охир-оқибатда сабрсизлигимиз, ҳуқуқий маданиятимиз етишмаётгани, кундалик турмушда одоб-ахлоқимиз етишмаётгани оқибатда ёмон вазиятга тушиб қолаётганга о'хшаймиз.

— Буни рад қилиш ростдан ҳам адолацизлик бо'лади, менимча, лекин яна бир нуқтасига э'тибор қаратишингизни хоҳлардим, Жаҳонгир ака. Я'ни давлат ҳокимияти ёки ҳуқуқ-тартибот органи вакиллари томонидан суиисте'мол қилиш ҳолатлари ҳам бо'лганми, шу сабабли ҳам икки томонда низолар юзага келган бо'лиши мумкинми?

— Суиисте'мол бо'лаётган ҳолатларни ижтимоий тармоқлардан ҳам ко'ряпмиз. Кеча куни ҳоким о'ринбосари "мен сенга ко'рсатиб қо'яман, мен давлатман" деган мазмунда чиқиш қилмоқда, айнан шу суиисте'мол. Унга давлат ишониб лавозим берди, я'ни аҳолини мушкулини осон қилишга иштирок этасан деди, лекин у буни оқлай олмади. О'зи бир одам давлат бо'ла олмайди, давлат – бу катта бир тизим.

Одамларни қандайдир қо'рқитиш, о'зини айтганини қилдиртириш, агар қилмайдиган бо'лса, уларга қарши ваколатларини ишга тушириш ҳам суиисте'молга киради. Лекин буларнинг ҳаммасидан хабар топишнинг имкони ё'қ, фуқароларда эса унга қарши курашишда ҳафсала ё'қ. Ёки кимга мурожаат қиламан деб ҳуқуқий саводхонлиги ҳам етмаяпти. Бунақа ҳолатларда қанчадан қанча латент (яширин) жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар қолиб кетяпти. Буни ҳаммасини бирданига тузата олмаймиз. Бунга йиллар керак. Лекин бу йиллар ҳам қуруқ о'тиб кетавериши керак эмас.

10, 20, 30 йиллик учун одамларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бо'йича дастурлар ишлаб чиқиш керак. Қандай қиламиз? Умумий аҳолимиз саводхонлиги бугунги кунда қанча, нега бундай бо'ляпти – барча саволларга жавоб топиб, режали ишларни ишлаб чиқиш керак бо'лади. Бунинг бош қотиришимиз керак. Чунки агар ҳуқуқий саводхонлигимиз ошмайдиган бо'лса, 50 йилдан кейин ҳам ҳеч нарса о'згармайди. Иқтисод ривожланиши мумкиндир, балки. Лекин ҳуқуқий саводхонлик ва маданият устида ишланмаса, қанча муддат о'тмасин, илмсиз бо'либ қолаверамиз.

Давлатимиз катта вазифани зиммасига олиши керак. Сабаби оилаларда ҳам ҳуқуқий саводхонлик етарли эмас. Бошланишига давлат томонидан муайян бир гуруҳ шаклланса ёки комиссия тузилса, шунинг тартибини ишлаб чиқиши мумкин. Шу жараёнда билим берилган ёшлар оила қурадиган ёшга етгандан кейин мас'улиятни уларга ко'проқ юкласа бо'лади.

— Бу жараёнда асосий учта қадамни қандай ко'расиз?

— Биринчи навбатда тарбияни бог'чадан бошлаш керак. Тушунчалар бола англайдиган даражада бо'лиши керак. Ундан кейин мактабларда ҳуқуқий саводхонлик дарслари о'тилиши, жамиятда юриш-туриш қоидалари о'ргатилиши керак бо'лади. Кейинги қадам оилада бо'лади. Болаларга катталар олдин намуна бо'лиши, кейин ёшлардан талаб қилишимиз керак. Ҳозир бизда ҳуқуқий маданият катталарда ҳаминқадар. Нима қилсак 20 йилдан кейин одамларимиз бошқача бо'лади, бошқача яшайди деган саволга жавоб излаш керак. Бунинг вақти келди.

— Одамлар ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ёки айнан ҳуқуқлари та'минланишида эслаб қолиши керак бо'лган битта гап ёки ҳаракат бо'лса, сизнинг версиянгизда қандай бо'лади?

— Қоидалар дейлик, энг зарур қоидалар нималар дейдиган бо'лсак, албатта, ҳуқуқий билимга эга бо'лиш. Я'ни бунинг о'зи қонун бузилиши эканлигини англаш керак. Бунинг учун илм керак. Биз жиноятни тушунамиз, бу жиноят деймиз, лекин жиноятдан ташқари муносабат ҳам бор. Уларни ҳам ҳеч бо'лмаса оз-оздан бо'лса ҳам о'рганиш керак. Оз-оздан Конституцияни о'қиб қо'йиш, о'зининг шахсий доира ҳуқуқларини о'рганиб бориш керак.

Иккинчиси, муайян низо келиб қолди, низо бо'ляпти. Ана шу низода сизни ҳимоя қиладиган нарса – далил. Далил то'плашни билиш керак. Фалончи мени урди, со'кди, дейишдан олдин шуни эртага қандай қилиб исботлаб бераман деган саволни ҳам о'йлаш керак. Видео ёки аудиофиксациялар билан далил то'плашни о'рганишимиз лозим. О'зингизга қарши ҳар қандай тажовузга қарши далил то'плашга ҳаққингиз бор. Сизни чекловчи восита – фақатгина кимнидир зимдан шарманда қилмаслик.

Учинчидан, қарз олди-берди бо'ляпти. Ака-ука, опа-сингиллар, ота-она о'ртасида ҳам низолар ко'п. Бирор жараён ҳужжатлаштирилмай қолинади. Оддий битта тилхат ёзиб беринг ёки шу ҳақда бир ёзиб олай деса, менга ишонмайсанми дейди. Хуллас, мақсад ёзмаса бо'лди деб қолишяпти. Шуни чиройли тушунтириб, ёзиб қолайлик, ишонаман. Лекин ҳар хил вазиятлар бо'ляпти, низо келиб чиқиб қоляпти, шунинг учун ёзиб қо'йсангиз то'г'рироқ бо'лади, менинг ҳам қалбим хотиржам бо'лади, сиз ҳам эртага турли гумондан узоқда бо'ласиз дейиш керак. Бунинг учун далил билан мустаҳкамлашни о'рганишимиз керак. Шу маданият бизда жудаям кам. Мен ишонибман унга, бунақа бо'лди деб о'йламабман дейди.

Бундан ташқари, имзо қо'йилаётган ҳар қандай ҳужжат билан танишиб чиқиш керак. Мен аминманки, 99 фоиз одамларимиз меҳнат шартномасини о'қимаган бо'лади. Қо'л қо'йиб юборган. Ишга суҳбат о'тди, ёқдингиз, ҳақиқатда сизга фалонча миқдорда ойлик берамиз деса, бо'лди, хурсанд бо'лди, ог'заки келишув бо'лди. Ог'заки келишувда деталлар келишилмайди: меҳнат та'тили қанақа бо'лади, байрам кунлари, иш, дам олиш қандай бо'лади ёки белгиланган вақтдан ортиқча ишласам, менга қандай ҳақ то'ланади, у ҳақида ҳеч ким со'рамайди. Ё со'рагани уялади. Ҳушёр бо'лмаганимиз, ҳуқуқий билим етишмагани сабаб низоларга кириб қоляпмиз.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.