5 млн тонналик пахта хирмони: бунга қандай эриşилди?
Öзбекистонда 2026-йилда 5 миллион тоннадан зиёд пахта йиğиб олинди. Бу – 2025-йил хирмонидан 1 млн тоннага кöп, ва умуман мустақиллик йилларида қайд этилган рекорд натижа. Ҳосилдорлик гектарига 56,2 сентнерга етди. Қиşлоқ хöжалиги вазирлиги бу натижага қандай эриşилганини изоҳловçи 8 та омилни кöрсатиб öтди.

**5 млн тонналик пахта хирмони: бунга қандай эришилди?**
Пахта етиштиришда 90 см ва 60 см экиш схемаларидан тўлиқ воз кечилиб, 76 см қўшқатор ва яккақатор экиш схемасига ўтилди.
76*10 см қўшқатор экиш ҳисобига кўчатлар сони гектарига 220-240 минг донага, 76 см схемада экиш эса 160-180 минг донага етказилди (олдин 1 гектарда 80-110 минг кўчат бўлган).
76*10 см қўшқатор 670,7 минг га (75%), 76 см схемасида 218,8 минг га (25%).
Республика бўйича жами 603,8 минг гектарга (68%) кöсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий навлар ҳамда 285,7 минг гектарга (32%) тезпишар, тола сифати юқори бўлган маҳаллий навлар экилди.
Замонавий илғор агротехнология асосида пахта етиштиришни кенгайтириш мақсадида 305,2 минг гектар (ўтган йилга нисб. +124 минг га кўп) майдонда “Şинжон” усулида чигит экилди.
Пахтачиликда фермер ва кластерлар томонидан бажарилиши зарур бўлган 8 та муҳим “қонун” илмий тавсиялар асосида ишлаб чиқилиб, ушбу асосда пахта етиштирилди.
Улар қуйидагилар: кўчат қалинлиги, экиш схемаси, ўсимликни бошқариш, озиқлантириш, ғозани пишириш, ҳимоя зоналарини ташкил этиш, дала маданиятига ва қонунларга риоя қилиш, экологик тоза дала.
Пахтани жазирама иссиқда сувсизликка ва зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мақсадида бор кислотаси ва аспирин, ачитқи (дрожа) ҳамда кремний ўғити билан ишлов берилди.
Ғозани тўлақонли пишиб етилишини тезлаштириш ва ҳосилдорликни оширишда янгича ёндашув асосида илмий асосда тизимли равишда 3 босқичда дефолиация ва десикация тадбирлари ташкил этилди.
1-босқич - этефон билан ишлов бериш орқали ғозани “қариş”ни жараёни тезлаштирилди.
2-босқич - юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар билан дефолиация қилинди.
3-босқич - қаттиқ таъсир этувчи препаратлар ва десикант (дикват+ион)лар билан десикация қилинди. Бунда кöсакларнинг тўлиқ очилиши жадаллашди ҳамда яратилган ҳосилни қисқа вақт ичида йиғиб олиш имкони яратилди.

