2027 йилдан Ўзбекистонда ишлайдиган оналарнинг фарзандлари учун оилавий боғчалар тўлови бюджетдан қопланади
2027 йил 1 январдан бошлаб ишлайдиган оналарнинг фарзандлари учун оилавий боғча тўловлари давлат бюджети томонидан қопланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев педагог ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди. Ушбу чора икки ёшдан уч ёшгача бўлган болаларга тааллуқлидир. Гап оилавий мактабгача таълим муассасаларига бориш ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, ҳукумат […] учун шароит яратишни давом эттиради.

2027 йилдан Ўзбекистонда ишлайдиган оналарнинг фарзандлари учун оилавий боғчалар харажатлари бюджетдан қопланади
2027 йил 1 январдан бошлаб ишлайдиган оналарнинг фарзандлари учун оилавий боғча тўловлари давлат бюджети томонидан қопланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев педагог ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.
Ушбу чора икки ёшдан уч ёшгача бўлган болаларга тааллуқлидир. Бунда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, расмийлар тарбиячиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олишлари учун шароит яратишни давом эттиради. Кейинги ўқув йилидан бошлаб педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати тўрт йилдан уч йилга қисқартирилади.
Ушбу имкониятдан тарбиячи ёрдамчилари ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. Бунинг учун улар боғчада камида беш йил ишлаган бўлишлари керак.

