2026 йилда Ўзбекистонда автомобилга ишончномани қандай расмийлаштириш керак
Автомобилни бошқариш учун ишончномани my.gov.uz ёки SafeRoad YHXX иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Агар ишончли вакилга машинани нафақат бошқариш, балки уни тасарруф этиш, масалан, сотиш ёки совға қилиш керак бўлса, нотариал ишончнома талаб этилади. Ишончнома қачон керак бўлиши, у қанча туриши ва уни телефон орқали қандай расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

Ўзбекистонда 2026 йилда автомобилга ишончномани қандай расмийлаштириш керак
2019 йил 1 октябрдан бошлаб эгасининг яқин қариндошлари унинг автомобилини нотариал ишончномасиз бошқаришлари мумкин. Бунинг учун уларнинг маълумотлари автомобиль эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисига киритилган бўлиши керак.
Яқин қариндошларга эр ёки хотин, ота-оналар, болалар, ака-укалар ва опа-сингиллар киради. Эр-хотиннинг ота-онаси, набиралар, бобо ва бувилар ҳамда бошқа қариндошлар ушбу рўйхатга кирмайди.
Агар ҳайдовчи ушбу тоифага кирмаса, унга автомобилни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, жумладан, электрон ёки нотариал ишончнома керак бўлади.
Танлов қандай ваколатларни топшириш зарурлигига боғлиқ.
my.gov.uz сайтидаги электрон ишончнома айнан автомобилни бошқариш учун расмийлаштирилади ва машинани сотиш ёки уни бошқа давлатга олиб чиқиш ҳуқуқини бермайди.
my.gov.uz сайтида авторизациядан ўтинг.
Автотранспорт воситасини бошқаришга электрон ишончнома бериш хизматини очинг ва шахсий кабинетга киринг.
Автомобилни танланг.
Тизим эгасининг номига рўйхатдан ўтказилган автомобилларни кўрсатади.

