2026 йилда Ўзбекистонда автомобилни олди-сотди қилиш қандай расмийлаштирилади
2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ўн ёшдан ошмаган автомобиллар учун тўлов тартиби ўзгарди: ҳисоб-китоблар нақд пулсиз шаклга ўтди. Автомобилни қандай танлаш ва текшириш, олди-сотди шартномасини расмийлаштириш, қандай ҳужжатлар талаб қилиниши ва қанча тўлаш кераклиги ҳақида сўз юритамиз.

Ўзбекистонда 2026 йилда автомобилни олди-сотди қилиш қандай расмийлаштирилади
Ишлаб чиқарилган санасидан ўн йилдан ортиқ вақт ўтмаган M, N, O ва G тоифасидаги транспорт воситаларини, шунингдек, махсус автотранспортни сотиб олиш ва сотишда ҳисоб-китоблар нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.
Хридор сотувчига пулни тўғридан-тўғри нақд шаклда топширмайди. Бунинг ўрнига тўлов банк орқали эскроу механизмини қўллаган ҳолда ўтади. Банк нотариусга маблағлар мавжудлигини тасдиқлайди, шартнома тасдиқланганидан кейин эса уларни сотувчига ўтказади.
Хар бир олди-сотди шартномаси учун битта эскроу-ҳисобварағи кўзда тутилади. Бироқ бу ҳар сафар харидор янги банк ҳисобварағи очиши кераклигини англатмайди.
Агар эскроу қоидалари бўйича ҳисоб-китоб қилишга мос келса, банк харидорнинг амалдаги ҳисобварағидан, банк картасидан ёки электрон ҳамёнидан фойдаланиши мумкин.
Расмийлаштириш учун харидор банкка мурожаат қилади ва тегишли шартномани тузади. Агар банк шундай имкониятни тақдим этса, аризани электрон шаклда ҳам топшириш мумкин.
Пул нақд бўлса-чи
Уларни банк кассаси орқали киритиш мумкин. Шундан сўнг автомобиль учун ҳисоб-китоб барибир нақд пулсиз деб ҳисобланади.
Зарур сумма ҳисобвараққа жойлаштирилгач, банк бу ҳақда нотариусга хабар беради. Шартнома тасдиқланганидан кейин нотариус банкка битимнинг электрон тасдиқномасини юборади.
Сотувчи пулни қачон олади
Агар банк нотариусдан тасдиқномани иш куни давомида олса, пул ўша куннинг ўзида ўтказилади. Агар тасдиқнома банкнинг иш куни тугаганидан кейин келиб тушса, ўтказма кейинги иш кунида бажарилади.
Агар битим амалга ошмаса
Агар нотариус шартномани тасдиқламаса, харидор эскроу-ҳисобварағидан пулни қайтариш учун банкка мурожаат қилиши мумкин. Банк хизматлари учун комиссияни қайтариш шартларини алоҳида аниқлаштириш лозим.

