2024-йилги сайловдан сўнг Трампнинг бойлиги 2,7 миллиард долларга ошди - ОАВ
АҚШ президенти Доналд Трампнинг бойлиги 2024-йилги президентлик сайловидаги ғалабасидан кейин 2,7 миллиард долларга ошиб, 7,3 миллиард долларга етди, деб ҳисоб-китоб қилди Форбес.

2024-йилги сайловдан кейин Трампнинг бойлиги 2,7 миллиард долларга ошди — ОАВ
Оқ уй раҳбарининг бойлиги кўпайишида асосий омил криптовалюта лойиҳалари ҳамда умумий қиймати тахминан 2,4 миллиард доллар бўлган ликвид активлар бўлди. Хусусан, Трамп 709 миллион долларлик мем-токенларга ва Ворлд Либертй Финансиал лойиҳасининг 338 миллион долларлик токенларига эга, унинг стейблкоин чиқариш бизнеси эса 233 миллион долларга баҳоланмоқда.
Шунингдек, АҚШ президентига мамлакат ҳудудида ўнта голф майдони, Мар-а-Лаго клуби, Трумп Натионал Дорал Миами голф курорти ва Европада учта обьект тегишли. Форбес маълумотига кўра, уларнинг умумий қиймати 1,8 миллиард долларга етади. Бундан ташқари, Трамп кўчмас мулкка 1,1 миллиард доллар сармоя киритган. Энг йирик обьектлар қаторида Ню-Ёрк ва Сан-Франсискодаги иккита офис мажмуасидаги улушлар, Трумп Товер осмонўпар биноси, Трумп Парк Авенуе турар-жой биноси ва бошқалар бор. Яна 1 миллиард доллар Трампнинг Трутҳ Сосиал ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Трумп Медиа анд Течнологй Гроупъдаги улушига тўғри келади. Форбес таъкидлаганидек, молиявий жиҳатдан бу «Америкадаги энг бемаъни бизнеслардан бири»: 2024-йилда компания 3,7 миллион доллар даромад олиб, 712 миллион доллар зарар кўрган.
Оқ уй раҳбарининг бошқа активлари 700 миллион долларга баҳоланмоқда. Улар орасида бошқарув бизнеси, вертолёт ва самолёт, фарзандларига берилган 5 миллион долларлик қарзлар ҳамда 2 миллион долларлик пенсия жамғармалари бор. Шу билан бирга, Форбес ҳисоб-китобларига кўра, Трампнинг бойлиги сўнгги бир йил ичида 300 миллион долларга камайган. Хусусан, президент суд даъволари бўйича 94 миллион доллар тўлаши керак.

