17 ёшли ўзбекистонлик қиз мажбурий никоҳ ва зўравонликдан сўнг Туркиядан қайтарилди
Ўқишга деб Туркияга олиб кетилган қиз мажбурий никоҳ, жисмоний зўравонлик ва мажбурий меҳнатга дуч келганини айтиб, Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилди. Унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди ва у Ўзбекистонга қайтарилди.

17 ёшли Ўзбекистон фуқароси мажбурий никоҳ ва зўравонликдан сўнг Туркиядан қайтарилди
Миграция агентлиги ва Бош консулхона адвокатлар иштирокида вояга етмаган ватандошга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди. Уни ватанига қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланди.
Ҳозирда унинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ҳимоя қилиш масалалари тегишли ташкилотлар назоратида.
Агентлик чет элда зўравонлик, мажбурий меҳнат, камситиш ёки оғир моддий аҳволга дуч келган фуқароларни ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирди.
Бундай вазиятларда Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналарига, шунингдек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш мумкин.

