150-йилда дунёнинг энг йирик шаҳарлари қандай ўзгаради?
Дунёдаги энг йирик шаҳарлар рейтинги кейинги ўн йилликларда сезиларли ўзгариши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, 2100-йилга бориб Бангладеш пойтахти Дакка қарийб 55 млн аҳоли билан биринчи ўринни эгаллайди. Жакарта ва Карачи кейинги ўринлардан жой олади, узоқ йиллар етакчилик қилган Токио эса тўққизинчи поғонага тушиши мумкин.

**150 йилда дунёнинг энг йирик шаҳарлари қандай ўзгаради?**
Висуал Сапиталист томонидан тақдим этилган визуализацияда 1950-йилдан 2100-йилгача бўлган даврда дунёнинг аҳолиси энг кўп 15 шаҳрида юз берадиган ўзгаришлар акс эттирилган. Ушбу рейтинг Европа комиссиясининг Қўшма тадқиқотлар маркази (ЖРС) аҳоли сонига оид баҳолари асосида тузилган бўлиб, маълумотлар Оур Ворлд ин Дата орқали тақдим этилган.
**1950-йил: Ғарб мегаполислари устунлиги**
1950-йилда Токио 12,6 миллион аҳоли билан рейтингга бощилик қилган. Иккинчи ўринда 9,3 миллион аҳоли билан Ню-Ёрк жойлашган эди. Ўша даврда дунёнинг энг йирик шаҳарлари орасида Ғарб мегаполисларининг улуши анча юқори бўлган. 1950-йилда топ-15 шаҳарнинг ярмидан кўпи Европа ёки Америкада жойлашган эди. Жумладан, Лондонда 7,9 миллион, Москвада 5,5 миллион ва Парижда 5,4 миллион киши яшаган.
**Кейинги ўн йилликлардаги ўзгаришлар**
Кейинги ўн йилликларда вазият кескин ўзгара бошлади. 1975-йилга келиб Лондон биринчи ўнталикдан чиқиб кетди, Париж ва Лос-Анжелес ҳам рейтингда пастлади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида Лотин Америкаси мегаполислари, айниқса Сан-Паулу ва Мехико жадал ўсди. 2000-йилга келиб бу икки шаҳар аҳоли сони бўйича Ню-Ёркни ортда қолдириб, Ғарбий яримшарнинг энг йирик шаҳарларига айланди.
**2000-йил: Осиё мегаполислари етакчилиги**
Шу даврга келиб жаҳон рейтинги юқори поғоналарини асосан Осиё мегаполислари эгаллай бошлади. 2000-йилда Токио 30,3 миллион аҳоли билан етакчиликни сақлаб қолди. Гуанчжоу 19 миллион аҳоли билан учинчи, Ню-Деҳли эса 18 миллион киши билан олтинчи ўринни эгаллади.
**2100-йил: Дакка етакчи бўлиши мумкин**
Прогнозларга кўра, аср охирига келиб рейтинг яна кескин ўзгаради. Дакка аҳолиси қарийб 55 миллион кишига етиб, дунёнинг энг йирик шаҳрига айланиши кутилмоқда. Иккинчи ўринни 49,7 миллион аҳоли билан Жакарта, учинчи ўринни эса 43,7 миллион киши билан Карачи эгаллаши прогноз қилинган.
1950 ва 2000-йилларда дунёнинг энг йирик шаҳри бўлган Токио эса 2100-йилга келиб 24,1 миллион аҳоли билан тўққизинчи ўринга тушиши мумкин. Прогнозга кўра, шаҳар аҳолиси ҳатто 1975-йилдаги даражадан ҳам камаяди. Бунинг асосий сабаби сифатида туғилиш даражасининг пасайиши ва узоқ муддатли демографик қисқариш кўрсатилган.
Айни пайтда Африка мегаполисларининг жаҳон рейтингидаги ўрни ҳам сезиларли даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда. Хусусан, Қоҳира аҳолиси 36,7 миллион кишига етиб, Осиёдан ташқаридаги энг йирик шаҳар мақомини сақлаб қолиши прогноз қилинган. Луанда аҳолиси 30,7 миллион, Дор-ус-Саломники 20,1 миллион, Лагосники эса 17,9 миллион кишига етиши мумкин.
Шундай қилиб, 150-йиллик даврда дунё мегаполислари географияси сезиларли ўзгармоқда: 1950-йилларда рейтингда Европа ва Америка шаҳарлари катта ўрин тутган бўлса, ХХИ аср охирига бориб энг йирик шаҳарлар орасида Осиё ва Африка мегаполисларининг салмоғи янада ортиши прогноз қилинмоқда.

