130 минг тиббиёт ходимининг малака ошириш харажатларини давлат қоплайди
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимида янги тартиб жорий этилишини маълум қилди.

130 минг тиббиёт ходимининг малака ошириш харажатлари давлат томонидан қопланади
Ўзбекистонда бирламчи тиббий бўғин ҳамда туманларда ишлаётган тиббиёт ходимлари малака ошириш муассасасини ўзлари мустақил танлаш имконига эга бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимида янги тартиб жорий этилишини маълум қилди.
Унга кўра, тиббиёт ходимлари малакасини қаерда оширишни мустақил белгилайди. Бу жараёнга хусусий таълим муассасалари ҳам фаол жалб этилади.
Айниқса, бирламчи тиббий бўғин ва туманларда фаолият юритаётган шифокор ҳамда ҳамшираларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ўзгариш туфайли туманларда ишлаётган 130 минг нафар тиббиёт ходимининг йилига жами 100 миллиард сўм маблағи тежалади.
Президент тиббиётга янги технологиялар, замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари кириб келаётгани сабабли соҳа вакиллари мунтазам равишда ўз устида ишлаши зарурлигини таъкидлади.
«Тиббиёт ходимлари доим ўз устида ишлаши, янгиликлардан ортда қолмаслиги керак!» — деди давлат раҳбари.

