Маҳаллий

Президент тиббиёт соҳаси вакилларига қöşимçа устамалар эълон қилди

Şавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳаси вакиллари билан уçраşди. Маълум қилиниşиçа, бакалавриатни битирган ҳамşира ва тиббиёт оğасига 1,5 млн сöм, магистратурани тугатганларга 2,5 млн сöм қöşимçа устама тöланади. Оилавий şифокорлик бöйиçа тор соҳа мутахассисига устама эса 5,5 млн сöм бöлади. Резидентурада öқиş бепул бöлади ва талабаларга 3 млн сöм стипендия тöланади.

Президент тиббиёт соҳаси вакилларига қўшимча устамалар эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27-октабр куни Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашди.

Учрашувда давлат раҳбари соҳа вакилларини моддий рағбатлантириш бўйича янги чораларни эълон қилди.

**Танлов ғолибларига электромобил**

Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.

Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобил билан тақдирланади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.

**Қўшимча устамалар**

Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт ўгасига 1,5 млн сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 млн сўм қўшимча устама тўланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 млн сўм бўлади.

Бугун 11 та давлат олийгоҳида йилига 15 минг шифокор тайёрланмоқда. Келаси йилдан бу талабалар ҳафтада уч кун бемор билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса охирги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.

**Резидентура бепул**

2027-йилдан олийгоҳларда тор соҳа мутахассислиги бўйича ўқиш — резидентура бепул бўлади. Талабаларга 3 млн сўм стипендия тўланади.

Йўналишга қараб резидентура 2 йилдан 5 йилгача давом этади. Оилавий шифокорлик бўйича ўқиш 2 йил, жарроҳлик бўйича эса 5 йил бўлади.

**Малака оширишга хусусий сектор кириб келади**

Ходимлар малакасини оширишга хусусий сектор фаол жалб этилади. Тиббиёт ходимлари қаерда малака оширишни ўзлари мустақил танлайди.

Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ қопланади. Мазкур харажатларни давлат ўз зиммасига олади.

Натижада туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг ҳар йили 100 миллиард сўм маблағи ўзида қолади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.