1-ноябрдан иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар жорий этилиши мумкин

1-ноябрдан иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда 2026-йил 1-ноябрдан бошлаб иссиқлик таъминоти ҳамда иссиқ сув тарифларини ошириш режалаштирилмоқда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2025-йил 11-мартдаги 100-сонли қарорига мувофиқ, 2030-йилгача иссиқлик таъминоти хизматлари учун аҳолига қўлланадиган пасайтирилган тарифларни босқичма-босқич таннарх даражасига етказиш назарда тутилган.
Лойиҳада республиканинг барча ҳудудларида аҳоли учун 1-ноябрдан кучга кириши таклиф қилинаётган иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари келтирилган.
Хусусан, Тошкент шаҳри бўйича тарифлар қуйидагича ўзгариши мумкин (нархлар ҚҚС билан берилган):
- Иссиқлик энергияси — 1 Гкал учун 203 636 сўм (+30%, ҳозир — 156 643 сўм).
- Иситиш — 1 м² учун 1 кунга 314 сўм (+30%, ҳозир — 241,44 сўм).
- Иссиқ сув, ҳисоблагич бўлганда — 1 м³ учун 11 607 сўм (+30%, ҳозир — 8928,67 сўм).
- Иссиқ сув, ҳисоблагичсиз — 1 одам учун / 1 ойга 45 330 сўм (+30%, ҳозир — оширувчи коеффициенциз 34 868,93 сўм; агар 1,5 карра оширувчи коеффициент бекор қилинса, тариф амалдаги 52 303,39 сўмдан 45 330 сўмга ёки 13,3 фоизга пасайиши мумкин).
Пойтахтдаги умумий ётоқхоналарда яшайдиган аҳоли учун марказлашган иссиқ сув таъминоти тарифини 1 одам учун 1 ойга 33 720 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда (амалдаги оширувчи коеффициенциз тарифга нисбатан +30%).
Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари охирги марта 2025-йил 12-ноябрда оширилган эди.
Республика ҳудудлари бўйича 2026-йил 1-ноябрдан қуйидагича тарифларни ўрнатиш таклиф этилмоқда (ҚҚС билан кўрсатилган):

