Иқтисодиёт

Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлари тарифлари оширилади

Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлари тарифлари оширилади

Тошкент вилоятида аҳоли учун ичимлик суви ҳамда оқова сув хизматлари нархлари кўтарилади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 16-сентябрдаги қарори билан янгиланган тарифлар тасдиқланди.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ хизмат кўрсатадиган ҳудудларда аҳоли учун 1 куб метр ичимлик суви нархи амалдаги 2 600 сўмдан 3 100 сўмга оширилади. ҚҚС билан ҳисоблаганда янги тариф 3 472 сўмни ташкил этади.

Оқова сув хизмати бўйича эса аҳоли учун 1 куб метр тариф 1 300 сўмдан 1 500 сўмга оширилади. ҚҚС билан янги нарх 1 680 сўм бўлади.

“Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти” АЖ хизмат кўрсатадиган ҳудудларда ҳам тарифлар ўзгаради. Бу ерда аҳоли учун 1 куб метр ичимлик суви 1 500 сўмдан 1 700 сўмга, оқова сув хизмати эса 1 150 сўмдан 1 350 сўмга оширилади. ҚҚС билан янги тарифлар мос равишда 1 904 ва 1 512 сўм этиб белгиланган.

Қарорда тарифларни ошириш билан бирга истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва янги нархлар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси ҳам белгиланган. Янги тарифлар қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан 15 кун ўтгач кучга киради.

Шавкат Мирзиёев 24-июл куни “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаганди. Ҳужжатга кўра, 1-сентябрдан “Ўзсувтаъминот” АЖ фойдаланишига топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади.

Шунингдек, жамият ва унинг тизим корхоналари ўртасидаги айрим шартномавий муносабатлар тўғридан тўғри йўлга қўйилади, янги лойиҳаларга эса халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ҳамда грант маблағлари кенгроқ жалб этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.