Иқтисодиёт

1 млн сöмлик банкнота çиқарилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз - Марказий банк

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 1 млн сöмлик янги банкнота муомалага çиқарилиşи ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Регуляторга кöра, мазкур маълумот асоссиз ва ҳақиқатга тöğри келмайди.

1 млн сўмлик банкнота чиқарилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз - Марказий банк

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 1 млн сўмлик банкнота муомалага чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Мазкур маълумот асоссиз бўлиб, ёлғон ва фейк эканлигини маълум қиламиз. У ҳақиқатга тўғри келмайди», - дейилади регулятор хабарида.

Маълумот учун, «Марказий банк тўғрисида»ги қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистонда пул белгиларининг номинал қиймати регулятор томонидан белгиланади.

Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк мамлакат ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга ҳисобланади. Янги пул белгиларини Сенат маъқулланганидан сўнг Марказий банк янги пул белгиси тавсифи ва унинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.