Şавкат Мирзиёев Туркий туризм алянси тузиşни таклиф қилди
Öзбекистонликлар туркий давлатларга ИД-карта билан сафар қилиşи мумкин.

**Шавкат Мирзиёев Туркий туризм алянсини тузишни таклиф қилди**
Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чиқиш қилиб, ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм салоҳиятига эътибор қаратди.
Давлат раҳбари ўз чиқишида туркий давлатлар ўртасида хорижга чиқиш паспортисиз, фақат ИД-карта билан сафар қилиш имкониятини кенгайтиришни таклиф қилди.
«Туризм соҳасидаги улкан имкониятларни ҳам тўлиқ ишга солишимиз лозим. Биргина 2022-йилда давлатларимизга 40 миллиондан зиёд хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Туркий халқларнинг тарихий шаҳарлари, бетакрор табиати, бой маданияти ва меҳмондўстлик анъаналарини дунёга биргаликда тақдим этиш мақсадида Туркий туризм алянсини ташкил қилиш вақти келди.
Аҳолимиз узоқни яқин, оғирини енгил қилиш учун фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги кўп томонлама битим ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Унда ИД-карталар асосида сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, чегарадан ўтиш ва мезбон давлат ҳудудида бўлиш тартибини соддалаштириш масалаларини акс эттиришимиз лозим», – деди Шавкат Мирзиёев.

