Дунё

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар сивилизацияси боғини биргаликда очиб берди

Шавкат Мирзиёев ТДТ саммити доирасида Анқарадаги маданий тадбирларда қатнашди. Етакчилар ъБештепаъ мажмуасида Туркий давлатлар сивилизацияси боғини очиб, кўчат экди ҳамда Малазгирт марказидаги томошаларга гувоҳ бўлди.

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар сивилизацияси боғини биргаликда очиб берди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари иштирокида ТДТнинг Анқара саммити доирасидаги маданий дастурда қатнашди.

Етакчилар Анқара шаҳридаги “Бештепа” мажмуасида Туркий давлатлар сивилизацияси боғини очиб берди.

Боғда ташкил этилган туркий давлатлар павилонларида анъанавий ўтовлар ва халқ амалий санъати намуналари намойиш этилмоқда.

Улар туркий халқларнинг бой тарихий-маданий ва меъморий мероси, илм-фан ва маърифат соҳасидаги ютуқлари, ўзига хос анъаналари ҳамда ҳозирги даврдаги тараққиётини акс эттиради.

Давлат раҳбарлари туркий халқларнинг ёзма ёдгорлиги ҳисобланган қадимги Ўрхун битикларининг нусхаси билан танишди. Шу ернинг ўзида миллий ўйинлар, камончилар ва тарихий либослардаги жангчиларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари эман кўчатларини экди.

Шундан сўнг етакчилар Малазгирт марказига ташриф буюрди. Унинг номи туркий халқлар тарихида муҳим аҳамият касб этган 1071-йил 26-августдаги Малазгирт жангига ишорадир.

Олий мартабали меҳмонларга чавандозлар, акробатлар ва каскадёрлар, шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлардан келтирилган отлар иштирокида эпик томоша намойиш этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.