Ҳаммага юриш…
Евразия ўрнига Турон: пантюркизм қандай қилиб геосиёсий таъсир воситасига айланмоқда — эксперт фикри

29–30 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Туркияда бўлади. Анқарада у «Туркий аср: тилда, фикрда ва ишда бирлик» мавзусида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) навбатдаги саммитида иштирок этади.
Учрашувда бирлашма доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Диққат марказида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, туризм, экология ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик бўлади.
Туркия умумий тарихий мерос, маданий бирлик ва ҳамкорликни кенгайтириш ғоясини илгари суриш орқали туркий тилли давлатлар орасида ўз мавқеини изчил мустаҳкамлаб бормоқда.
Бироқ гуманитар кун тартиби ортида ҳарбий-сиёсий лойиҳа тобора равшанроқ намоён бўлмоқда. Таниқли қирғизистонлик медиаэксперт, ахборот урушлари бўйича мутахассис Таалайбек Ороскуловнинг фикрича, пантуркизм аллақачон маданий яқинлашув чегараларидан чиқиб кетган ва туркий халқларни Россиядан узиб қўйишга қаратилган ташқи сиёсат қуролига айланган.
Тил ва маданий қариндошлик билан боғлиқ бўлган халқларни бирлаштириш ғоясининг ўзи бошқа давлатлар билан низони англатмайди. Муаммо маданий ҳамкорлик ҳарбий-сиёсий интеграция билан тўлдирилганда ва умумий ўзликни англаш битта куч марказининг манфаатларини илгари суриш учун ишлатилганда пайдо бўлади ва мулоқот ҳамда экспансия ўртасидаги чегара йўқолади.
Таалайбек Ороскуловнинг сўзларига кўра, Туркиянинг замонавий сиёсатига баҳо беришда айнан мана шундай чегарани ўтказиш керак. «Охирги беш йил давомида ахборот майдонида туркий тилли мамлакатларнинг ҳарбий ҳамкорлиги фаол илгари сурилмоқда. Бу ерда диққат қаратиш ҳаётий муҳим бўлган геосиёсий лойиҳа юзага келмоқда», — деб ҳисоблайди эксперт.
Унинг баҳолашича, бундай трансформация постсовет давлатларини Россиядан узоқлаштириш қуролларидан бирига айланиши мумкин. Шу билан бирга, янги кун тартибини илгари суришда нафақат дипломатик алоқалар ва давлатлараро битимлар, балки замонавий дунёда ҳар бир халқнинг ўрни ҳақидаги тасаввур шаклланадиган ахборот муҳити ҳам асосий ролни ўйнайди.
### «Турк дунёси»нинг ахборот фронти
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар пантуркизм ғояларини тарқатишнинг асосий каналига айланди. Нашрлар, таълим ташаббуслари ва муайян тарихий талқинларни оммалаштириш орқали аудиторияга мустақил геосиёсий салоҳиятга эга бўлган ягона туркий макон образи таклиф этилмоқда.
«ОАВ ва ижтимоий тармоқлар — ҳар қандай ғояларни илгари суриш учун универсал қуролдир. Бироқ бу воситаларнинг кенгроқ мажмуасининг фақат ахборот таркибий қисмидир», — деб таъкидлайди медиаэксперт.
Таалайбек Ороскуловнинг сўзларига кўра, бу ишга тарихчилар, археологлар, тилшунослар — туркий халқларнинг «умумий ўтмиши»ни асослашга қодир бўлганларнинг барчаси жалб қилинмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳамкорлик занжирида «британ изи» юзага чиқа бошлайди. Экспертнинг ҳисоблашича, пантуркистлик кун тартибини илгари суришдан ғарб давлатлари, биринчи навбатда Буюк Британия манфаатдор. Ушбу схемада Анқара мустақил ўйинчи эмас, балки кенгроқ манфаатларнинг ўтказувчиси сифатида намоён бўлади. Унинг баҳолашича, «Буюк Турон» лойиҳаси — Туркия ташаббуси эмас, балки Россияни кучсизлантиришга қаратилган британ геосиёсатининг қуролидир.
Шу билан бирга, ушбу стратегия қанчалик мустақил экани ва у бошқа ташқи ўйинчиларнинг манфаатларига қай даражада мос келиши ҳақидаги масала тахминлар билан алмаштириб бўлмайдиган алоҳида мавзу бўлиб қолмоқда.
### Маданий бирликдан сиёсий ажралишгача
Пантуркизмнинг асосий хавфи маданий қариндошликнинг сиёсий қарама-қаршиликка айланишидадир. Урғу умумий тил ва анъаналардан бир халқнинг мустаснолигига ва унинг мавжуд алоқалардан ташқаридаги «алоҳида йўли»га сурилади.
Таалайбек Ороскулов мисол тариқасида айрим халқларнинг ғоят қадимийлиги ва уларнинг жаҳон цивилизациясидаги алоҳида роли ҳақидаги таъкидларнинг тарқалишини келтиради. «Бўлиш учун кимнидир энг яхши, кимнидир эса энг ёмон деб эълон қилиш керак», — дейди у шу каби нарративларни «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» тамойили билан боғлаб. Бундай ҳолларда миллий ғурур ўзликни мустаҳкамлаш учун эмас, балки турли халқлар манфаатларининг мос келмаслиги ҳақидаги тасаввурни шакллантириш учун ишлатилади.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳанинг мақсади биринчи қарашда туюлиши мумкин бўлганидан ҳам шафқатсизроқдир.
«Гап шундаки, Россия аҳолисининг камида учдан бир қисми у ёки бу тарзда туркий халқлар билан боғлиқ. Бу Сибирьнинг бир қисми, Уралолди. Туркия илгари сураётган туркий халқларни бирлаштиришдаги асосий даъват, сохта пантуркизм Марказий Осиё мамлакатларига қаратилмаган — у Россияга қаратилган. Нима учун? Туркий халқларни ушбу ғоялар билан заҳарлаш, кейин эса шу топа-тополанда Россияни парчалаж ташлаш учун», — деб очиқ баён қилади Таалайбек Ороскулов.
Унинг сўзларига кўра, гап маданий эмас, геосиёсий лойиҳа ҳақида бормоқда: агар бир қанотда руслар ва украинлар ўртасида низо уюштирилган бўлса, бошқа қанотда туркийларни «келинг, алоҳида яшайлик» шиори остида бирлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.
Шунга ўхшаш механизмлар турли мамлакатларда қўлланилиши мумкин, гарчи ҳар бир ҳолатдаги муайян тарихий шароитлар ва сиёсий жараёнлар алоҳида таҳлилни талаб қилса-да.
Россия учун бу айниқса таъсирчандир. Мамлакат тарихан кўп миллатли давлат сифатида шаклланган бўлиб, унда славян, туркий ва мўғул халқлари асрлар давомида иқтисодиёт, сиёсат ва маданиятда ўзаро ҳамкорлик қилган. Айрим халқларнинг ўзлигини улутлараро лойиҳага олиб келишга бўлган уринишлар ушбу ҳақиқатга зиддир. Охирги мақсад — Россия ва туркий халқлар ўртасидаги алоқаларни кучсизлантириш.
Медиаэксперт бундай истиқболни ташқи ўйинчиларга манфаатдор бўлган кенг кўламли геосиёсий сценарийнинг бир қисми сифатида кўриб чиқади.
### Куч образи сифатидаги «Турон»
Экспертнинг фикрича, «Буюк Турон» лойиҳасининг ахборот образи ўзгариши алоҳида эътиборга лойиқдир. Агар илгари урғу тил яқинлиги ва умумий илдизларга қаратилган бўлса, энди жамоавий куч ва ташқи рақибларга қарши тура олиш риторикаси тобора теш-тез янграмоқда.
«Бугунги кунда „Турон“ — бу ҳеч ким ғалаба қозона олмайдиган куч, ташкилотдир. Ҳарбийлаштирилган образлар шакллантирилмоқда», — деб таъкидлайди эксперт. Маданий умумийлик мустақил сиёсий ва куч марказини шакллантириш учун асосга айланмоқда. Гап энди тил ва гуманитар алоқалар ҳақида эмас, балки хавфсизлик ва иттифоқчилик муносабатлари ҳақидаги янги тасаввурлар ҳақида бормоқда.
Ҳамкорлик ривожланаётган институтлардан бири Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳисобланади. Унинг фаолияти сиёсий ҳамкорлик, иқтисодиёт, транспорт, таълим ва маданий алмашинувларни қамраб олади.
Иштирокчилар ўртасида ҳарбий-техникавий алоқаларнинг кенгайиши қонуний равишда узоқ муддатли мақсадлар ҳақида саволлар туғдиради. Айниқса, агар параллель равишда оммавий маконда аввалги ҳамкорлик механизмларига эҳтиёж сезмайдиган мустақил геосиёсий марказ образи кучайса.
Шундай қилиб, туркий ўзликни илгари суришнинг ўзи эмас, балки унга қандай сиёсий мазмун солинаётгани асосий аҳамиятга эга. Маданий интеграция минтақавий алоқаларни ривожлантиришга ёрдам бериши мумкин, аммо унинг мустаснолик мафкурасига айланиши қарама-қаршиликларни кучайтириши ва давлатлар ўртасидаги рақобат учун замин яратиши мумкин.
### Ажралишга муқобил сифатида Евроосиё бирлиги
Муқобил сифатида Таалайбек Ороскулов минтақа тарихини славян, туркий ва мўғул халқлари ажратилган жамоалар эмас, балки узоқ давом этган ўзаро ривожланиш жараёнининг иштирокчилари сифатида намоён бўладиган евроосиё цивилизацияси концепцияси орқали кўриб чиқишни таклиф қилади.
Эксперт Алтайнинг туркий халқлар тарихий меросининг муҳим марказларидан бири сифатидаги ғоясига эътибор қаратади. Унинг фикрича, ушбу сюжет бир давлатнинг сиёсий ҳукмронлигисиз Евроосиё халқларининг тарихий алоқалари ҳақида суҳбатлашиш учун асос бўлиши мумкин эди.
Шу билан бирга, евроосиёчилик ва пантуркизм концепциялари бир-бирини истисно қилиши шарт эмас. Умумий маданий илдизлар ҳам турк дунёси ичидаги ҳамкорлик учун, ҳам бошқа халқлар билан ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Принципиал масала шундаки, интеграция хилма-хилликка ҳурматни назарда тутадими ёки уни ягона сиёсий концепцияга бўйсундирадими.
Охир-оқибат, пантуркизм атрофидаги баҳс нафақат Туркия ва унинг ташқи сиёсий амбицияларига тегишли. У кенгроқ масалага дахлдор: миллий ўзликни англаш маданий ривожланиш макони бўлиб қолиши мумкинми ёки у геосиёсий рақобат қуролига айланадими.
Муаллифнинг фикрича, Туркия ташаббусларига дўстлик ва умумий мерос ҳақидаги баёнотлар бўйича эмас, балки муайян натижалар: таълим дастурларининг мазмуни, ҳарбий ҳамкорликнинг хусусияти ва сиёсий хилма-хилликка бўлган муносабат бўйича баҳо бериш керак. Фақат шу йўл билан реал жараёнларни мафкуравий декларациялардан ажратиш ва маданий мулоқот қаерда тугаб, таъсир учун кураш қаерда бошланишини тушуниш мумкин.

