Şавкат Мирзиёев Анқарада Эрдöğан билан уçраşди
Öзбекистон ва Туркия етакçилари кенг қамровли стратегик şерикликни янада çуқурлаşтириş масалаларини муҳокама қилди.

Şавкат Мирзиёев Анқарада Эрдöğан билан учрашди
Анқара шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдöğан билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон раҳбари Туркиянинг миллий байрами – Республика куни муносабати билан бутун турк халқини самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилади.
«Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, хусусан, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони изчил ўсиб бормоқда. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича мунтазам равишда қўшма тадбирлар ўтказиб келинмоқда», – дейилади хабарда.
Томонлар бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш, Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш, истиқболли лойиҳалар портфелини кенгайтириш ҳамда янги йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратган.
Етакчилар бўлажак тадбирлар режаси, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

