Маҳаллий

Öзбекистонда тöққиз ойда камбаğаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,6 фоизгаçа пасайди - Бандлик вазирлиги

Öтган 9 ой иçида 824 минг нафар фуқаро доимий иşга жойлаşтирилган. Şунингдек, 4,1 млн нафар аҳолининг даромадини оşириşга ёрдам берилган, 980 минг нафар фуқаронинг норасмий бандлиги расмийлаşтирилган.

Ўзбекистонда тўққиз ойда камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,6 фоизгача камайди — Бандлик вазирлиги

2026-йилнинг январ-сентабр ойлари давомида Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,6 фоизгача тушди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботга кўра, камбағалликдан холи маҳаллалар сони 1435 тадан 3627 тага етган. «Ижтимоий реестр»даги 429 мингта оилага даромадини ошириш мақсадида 581 мингта хизмат кўрсатилган, бунинг натижасида даромади ошган 440 мингта оила реестрдан чиқарилган.

Ўтган 9 ой ичида 824 минг нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилган. Шунингдек, 4,1 млн нафар аҳолининг даромадини оширишга ёрдам берилган, 980 минг нафар фуқаронинг норасмий бандлиги расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, касбга ўқитиш дастурлари доирасида 96,4 минг киши ўқишга жалб қилиниб, уни тамомлаган 59,2 минг нафар битирувчидан қарийб 45 минги иш билан таъминланди. Ваучер тизими орқали қарийб 130 минг кишига ваучер ажратилиб, ўқишни тамомлаган 56,5 минг кишидан 43 мингдан ортиғи ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, январ-сентабр ойларида Онлайн маҳалла электрон платформаси орқали жами 7730 та субсидия ва 8 835 та ссуда аризаси қаноатлантирилган. Натижада 64,1 млрд сўм субсидия (ўтган йилга нисбатан 58,4 фоиз ўсиш) ва 79,8 млрд сўм ссуда (+31,4 фоиз) ажратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.