Зидан яқин кунларда Франсия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади – Романо

Романо нашрининг хабар беришича, Зинедин Зидан яқин кунларда Франсия терма жамоаси бош мураббийи бо'лади.
Машҳур инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг со'зларига ко'ра, "Реал Мадрид"нинг собиқ мураббийи Зинедин Зидан 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Франсия терма жамоасини бошқаришни бошлайди.
Франсия терма жамоаси турнирдаги иштирокини амалдаги бош мураббий Диде Дешам қо'л остида якунлайди, у илгари турнирдан кейин о'з лавозимини тарк этиш ниятини э'лон қилган эди.
Эслатиб о'тамиз, Франсия 2026-йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Испанияга 2:0 ҳисобида ютқазди. Учинчи о'рин учун о'йинда "Блеус" Аргентина ва Англия о'ртасидаги иккинчи ярим финалда ютқазган жамоага қарши о'йнайди. Бу о'йин 18-июлдан 19-июлга о'тар кечаси бо'либ о'тади ва Тошкент вақти билан соат 2:00 да бошланади.
Ма'лумот учун, Диде Дешам 2012-йилдан бери миллий терма жамоани бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида Франсия 2018-йилда жаҳон чемпиони бо'лган.
Зинедин Зидан илгари клуб даражасида катта ютуқларга эришган. У 2016–2018 ва 2019–2021 йилларда "Реал Мадрид"га мураббийлик қилиб, кетма-кет учта Чемпионлар Лигаси, иккита Испания лигаси ва бошқа ко'плаб халқаро совринларни қо'лга киритди.

