Лайфстайл

Ёзда эътиборсиз қолдириш хавфли бўлган аломатлар

Ёзда эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган хавфли аломатлар

“Lisa.ru” нашрининг хабар беришича, Қрим Мухтор Республикасининг бош кардиологи Валерий Садовой 40 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёлларда тромбоз ва бошқа жиддий касалликлар хавфи юқори эканлигини таъкидлади.

Шифокорнинг огоҳлантиришича, ушбу ёш тоифасидаги инсонлар ёзги жазирама пайтида тез-тез кузатиладиган кўкрак қафаси ва юрак соҳасидаги оғриқлар, шунингдек, нафас олишдаги қийинчилик каби белгиларни эътиборсиз қолдирмасликлари лозим.

Кардиологнинг сўзларига кўра, “ушбу тоифадаги беморлар илгари безовта қилмаган ва сабабсиз пайдо бўлган кўкрак қафасидаги оғриқлар, юрак соҳасидаги санчиқлар, ҳатто кундалик жисмоний фаолиятни бажаришда ҳам нафас олишдаги қийинчилик каби белгиларга алоҳида эътибор беришлари шарт”.

Бундан ташқари, шифокор юракнинг нотекис ёки тез уриши, доимий бош оғриқлари, юз ва тананинг бир қисми ёки ярмининг увишиши, уйқусизлик ҳамда оёқ-қўлларнинг заифлашуви каби аломатларга ҳам эътибор қаратишни тавсия қилди.

Агар юқорида санаб ўтилган белгилар ёки улардан бири пайдо бўлса ва аҳвол ёмонлаша бошласа, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ёки тез ёрдам чақириш зарур. Чунки уй шароитида ўзбошимчалик билан даволаниш касалликни кучайтириб, даволаниш жараёнини кечиктириши мумкин.

symptomswomen's healthsummer healthhealthcardiologythrombosisheart attackmen's health