Спорт

Европа футбол ассоциациялари Жаҳон чемпионатини бойкот қилмоқчи

Европа футбол ассоциациялари Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ниятида

Европа футбол ассоциациялари Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА)нинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш режаларидан норозилик билдирмоқда.

Скй Невс хабарига ко'ра, ассоциациялар шу ҳафта фавқулодда йиг'илиш о'тказишни режалаштирмоқда. Агар ФИФА президенти Жанни Инфантино о'з режасини амалга оширишда давом эца, улар Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш имкониятини муҳокама қиладилар.

"Бу футбол бошқарув органлари ҳеч қачон кесиб о'тмаслиги керак бо'лган қизил чизиқ. УЕФА бунга жуда жиддий ёндашади. Барча миллий футбол ассоциациялари ҳам шундай қилиши керак. Барча манфаатдор томонлар: лигалар, клублар, о'йинчилар, мухлислар, ҳукуматлар ва футбол келажаги ҳақида қайг'урадиган ҳар бир киши шундай қилиши керак. Ҳеч биримиз футболга эгалик қилмаймиз. ФИФАнинг уни сотишга ҳаққи ё'қ", дейилади УЕФА баёнотида.

Скй Невс журналисти Роб Ҳарриснинг со'зларига ко'ра, Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш режаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин футбол ассоциациялари билан ўтказилган учрашувда муҳокама қилинмаганди.

fifaworld cupuefagianni infantinoboycottfootball associationsinvestorrights sale