Хорижга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Элликқалъа туманида хорижга юборишни ваъда қилиб уч нафар фуқародан 2000 доллар ва 4 млн сўм олган шахс, Янгиҳаёт туманида эса бир нафар фуқародан 500 доллар ва 1,2 млн сўм олган шахслар ушланди.

Чет элда иш таклиф қилиб, фирибгарлик қилган шахслар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида фуқаро Р.С. уч нафар шахснинг ишончига кириб, уларни Дубай шаҳри ва Молдова давлатига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. У бу йўл билан 2 000 АҚШ доллари ва 4 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлди.
Шунингдек, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Э.В.” МЧЖ раҳбари Б.У. ва унинг шериклари фуқаро Ш.L.ning ишончига кирган. Улар Ш.L.ni миграция агентлигидаги танишлари орқали Беларус давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, 500 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

