Маҳаллий

Вояга етмаганларни эмансипация қилиш тартиби тасдиқланди.

Ҳукумат қарори билан вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Янги тартибга кўра, белгиланган талабларга жавоб берадиган вояга етмаганлар эмансипациядан ўтиш учун давлат хизматидан фойдаланиши мумкин..

Вояга етмаганларни эмансипация қилиш тартиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг қарори билан вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Янги тартибга мувофиқ, белгиланган талабларга жавоб берадиган вояга етмаганлар эмансипациядан ўтиш учун давлат хизматидан фойдаланиш имкониятига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сонли қарори билан «Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, давлат хизматидан Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» марказлари ёки ижтимоий ходим орқали, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.уз орқали фойдаланиш мумкин.

Регламентга мувофиқ, ваколатли орган ариза берувчини қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилади:

ариза берувчи психологик жиҳатдан етук бўлиши ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англай олиши;

тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан камида уч ой давомида узлуксиз шуғулланган бўлиши;

ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича ижобий маълумотга эга бўлиши.

Шунингдек, эмансипация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг мазкур маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.

emansipatsiyavoyaga yetmaganlardavlat xizmatlarima'muriy reglamentpsixologik yetukliktadbirkorlik faoliyatio'quv fanlarireyestr