Маҳаллий

Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Тумандаги ободонлаштириш ишларига жалб қилинган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 34 ёшли ходими Тоҳиржон Жўраев тозалов ишларини олиб бораётган вақтида майса ўрадиган қурилманинг ўткир тиғли мосламаси чиқиб кетиб, юрагига санчилиб қолган.

Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиали тарзда вафот этди.

Kun.uz манбасига кўра, жамоатчиликдан сир тутилаётган бахциз ҳодиса 29-июл куни юз берган.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари туманнинг Қўқонбой ҳудудини тозалаш ишларига жалб қилинган.

Атрофдаги майсалар ўрилаётган вақтда ўт ўрадиган машинанинг ўткир тиғли мосламаси чиқиб кетиб, марказнинг 34 ёшли ходими Тоҳиржон Жўраевнинг юрагига санчилган. Натижада ходим вафот этган.

Айтишларича, воқеа жойига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансур Оллоёров етиб борган ва марҳумнинг яқинлари билан учрашган.

Ушбу воқеани Kun.uzънинг бир-биридан мустақил бўлган икки манбаси тасдиқлади.

“Туманнинг қайсидир маҳалласини тозалаш бизнинг вазифамизга кирмайди, бюджет ташкилоти ходимларини ҳашар ёки мажбурий ободонлаштириш ишларига жалб этиш амалиёти тўлиқ бекор қилиниши керак. Мажбурий меҳнат яна бир инсон умрига зомин бўлди”, дейди марҳумнинг ҳамкасбларидан бири.

uzbekistansocial serviceshuman rightspublic safetyforced laborworkplace accidentemployee deathgovernment negligence